Ўқув жараёнининг жадвалига ўзгартириш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Республика Рахбарияти  топшириғига асосан чиқарилган 2016 йил 21 майдаги 205 – сонли буйруғига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24 майдаги 8-7-3/478 – сонли хатлари ижросини таъминлаш мақсадида ТТА ректорининг 2016 йил 24  май Ўқув жараёнининг жадвалига ўзгартириш киритиш тўғрисида № 184 буйруғини эълон қилди.

Унга кўра:

  1. 2015-2016 ўқув йили ўқув режаларида белгиланган барча якуний назоратлар, ҳамда якуний давлат аттестация синовлари (шу жумладан магистрлик диссертация ҳимоялари)ни 2016 йил 10 июнга қадар тугатилиши таъминланиши кўзда тутилади;
  2. Амалий машғулотлар ва якуний назоратлар жадвали қайта кўриб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритилади ва барча факультет, ҳамда кафедраларга етказилади;
  3. Амалий машғулотлар, маърузалар ва барча назорат турлари ўқув бўлими тақдим этган жадвал асосида амалга оширилиши таъминланади (факультет деканлари ва кафедра мудирлари томонидан);
  4. Барча назорат турлари Низом талабларига риоя этган ҳолда ошкора ва объектив ўтказилади (факультет деканлари ва кафедра мудирлари томонидан);
  5. Академик қарздор, дарс қолдирган талабалардан қайта топширишлар талаб даражасида ташкил этилсин ва бунинг учун тажрибали педагоглар бириктирилади (факультет деканлари ва кафедра мудирлари томонидан);
  6. Ўқув йилини мувофаққиятли якунлаган талабалар ёзги малакавий амалиётга ўрнатилган тартибда юборилади;
  7. Ўқув йили якунланиши муносабати билан талабалар турар жойларида ўрнатилган тартибда ташкилий ишлар амалга оширилсин ва 10 июндан барча талабалар турар жойлари тафтиш қилиниб мухрланиши шарт;
  8. Битирувчи курс талабалари ва магистрларга дипломлар ўз вақтида топширилади;
Мурожаат учун: ТТА Ўқув бўлими
Тел: (71) 214-84-03

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan