Янги ўқув йилига тайёргарлик тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларининг 2016/2017 ўқув йилига тайёргарлигини ўрганиш бўйича саволномаси”да кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида:

  1. Барча проректорларга:
  • 20 августдан бошлаб кафедраларнинг янги 2016-2017 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати 1-иловадаги саволнома асосида тафтишдан ўтказилсин;
  • Кафедраларда тафтиш ўтказадиган ишчи гуруҳларга проректорлар раҳбарлигида факультет декани, тегишли декан ўринбосарлари ва ички назорат ва мониторинг бўлими ходимлари киритилсин;
  • Кафедраларнинг проректорлар ўртасидаги тақсимоти 2-иловага асосан тасдиқлансин;
  1. Факультет деканлари ва кафедра мудирларига:
  • Саволнома кафедраларга 15 августдан бошлаб тарқатилсин ва тегишли тайёргарлик кўрилсин;
  • Кафедра ходимлари тафтиш гуруҳига барча ҳужжатлар ва маълумотларни ўз вақтида топшириши таъминлансин;

1-илова >>>


2-илова >>>


БУЙРУҚ БИЛАН БАТАФСИЛ ТАНИШИШ УЧУН >>>

 

Маълумот учун:
ТТА Девонхона
214-91-72

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan