English Conversation club of TMA – 2016/2017

Жуда қувонарли янгилик!

Барча ИНГЛИЗ тилига қизиқувчи Тошкент тиббиёт академиясида фаолият олиб бораётган ходимлар ва азиз талабалар, сизларга шуни мамнуният билан эълон қиламизки, кўплаб талабларга биноан, ТТАда инглиз тили “Суҳбат клуби” (Conversation club) ўз фаолиятини бошлади.

2016/2017-ўқув йили учун 1-учрашувнинг мавзусини Ватанимизнинг 25 йиллиги ичида ва Тошкент тиббиёт академиясида эришилган, ҳамда ТТА миқёсида келажакда амалга оширишилиши кутилаётган фахрли ишларга бағишлаб “Ғурур” (Pride) деб номладик.

Барча қизиқувчиларимизни кутиб қоламиз, ушбу учрашувда барча иштирок этиши мумкин.
Шуни қайд этишимиз лозимки, клубда доимий фаол иштирок этиб борадиган ва ўзини кўрсата олган қатнашчилар (талаба ва магистрлар) тегишли сертификатлар билан тақдирланишади, ҳамда улар орасидан ТТАнинг расмий “Мунозара”(Debate) терма жамоасига иштирокчилар саралаб олинади. Имкониятни қўлдан бой берманг.

Тадбир номи: English conversation club
Мавзу: “Ғурур” (Pride)
Сана: 21.09.2016 (чоршанба)
Вақт: 15:00
Манзил: ТТА Ректорат мажлислар зали
Ташкилотчилар: Эркабоев Ш. Ф., Шодиев С.Р.

ТТА Иқтидорли талабалар
билан ишлаш бўлими
ТТА “Камолот” ЁИҲ

Мурожаат учун:
Шодиев С.Р.
(99) 829-21-21

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan