Байрам табриги

Уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси Наврўзи аём шукуҳидан диллар яйрамоқда. Тинч ва осойишта юртимизга тўй-томоша, байрамлар ярашади.

Айтиш жоизки, Наврўз ўзаро қадр-қиммат, ҳайру-саҳоват, меҳр-оқибат тимсолидир. Эзгулик, саҳоватга йўғрилган уйғониш, яшариш айёми бу йил дилларимизни яна қувончу-шодликка чулғади.

Наврўз халқимизда тинчлик, баҳамжиҳатлик, ҳайру-саҳоватга чорламоқда.

Ҳурматли ўқитувчи-профессорлар, талаба-ёшлар! Сизларни мана шу гўзал ва тароватли Наврўз айёми билан чин-дилдан қутлайман. Сизларга аввало соғлик-омонлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат тилайман. Илмий изланишларингиз ва ўқишларингизда омад ёр бўлсин.

Наврўз оламининг ҳаётбахш нур-зиёси қалбингизни поклаб нурафшон айласин.

Тошкент тиббиёт академияси ректори
Л. Туйчиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan