“Бўйин, кўкрак ва белдаги оғриқлар” мавзуси бўйича интеграл-муаммоли маъруза ўтказилди

2017 йил, 16 март куни ТТА Асаб касалликлари кафедрасида “Бўйин, кўкрак ва белдаги оғриқлар” мавзуси бўйича интеграл-муаммоли маъруза ўтказилди.

Йиғилишда қатнашганлар: профессорлар Асаб касалликлари кафедраси мудири Рахимбаева Г.С., Асадуллаев М.М., Халимова Х.М.,  Асланова С.Н., Ибадуллаев З.Р., Муратов Ф.Х., доцентлар: Якубова М.М., Саидвалиев Ф.С., Прохорова А.В., Мирзаева К.С., Ишонхаджаева Г.Т., катта ўқитувчи Шамсиева У.А., ассистентлар: Куранбаева С.Р., Расулова Д.К., Рахматуллаева Г.К., Рашидова Н.С., Мусаева Ю.А., Даминова Х.М., Шермухамедова Ф.К., Толибов Д. ва бошқалар.

Кўрилган масала: кафедра доценти, т.ф.д. Якубова М.М., “Бўйин, кўкрак ва белдаги оғриқлар” мавзуси бўйича интеграл-муаммоли маъруза ўтказганлиги ҳақида.

Маърузада, Асаб касалликлари кафедра мудири профессор Рахимбаева Г.С., госпитал ва факультет терапия№2 кафедраси мудири доцент Жабборов А.А. ва шу кафедра ассистентлари, травматология, ортепедия ва нейрохирургия№2 кафедраси профессори Асилова С.У. ва шу кафедра доцент, ассистентлари ва магистрлари, асаб касалликлари кафедраси профессори Халимова Х.М. ва шу кафедра ассистентлари: т.ф.н. Рахматуллаева Г.К., т.ф.н. Рашидова Н.С.,  магистрлари ва клиник ординаторлари, талабалар, 1-сонли РКШ врачлари ва бошқалар қатнашдилар.

Кафедра доценти, т.ф.д. Якубова М.М., “Бўйин, кўкрак ва белдаги оғриқлар” мавзуси бўйича ташкиллаштириб ўтказган очиқ интеграл-муаммоли маъруза хақида маълумот берилди. Маърузада яна Травматология, ортепедия ва нейрохирургия№2 кафедраси профессори Асилова С.У. ва Тошкент Врачлар Ошириш институти тиббиёт радиологияси доц. т.ф.н. Аблязов О.В. ўз маърузалари билан чиқиб мавзуни янада тўлдириб ёритдилар. Маърузачилар ёритилаётган мавзу бўйича янги текшириш ва даволаш услублари хақида гапирдилар. Маъруза жуда катта қизиқиш билан қабул килинди. Маъруза хақида кафедра мудири профессор Рахимбаева Г.С.,  кафедра профессори Халимова Х.М., сўзга чиқиб ижобий фикр билдирдилар.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan