Ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 4 май куни 3- сонли ички касалликлар кафедраси ассистенти Н.М.Абдураҳманова  томонидан ҳамкор Чирчиқ тиббиёт коллежида ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида “Сиз Тошкент тиббиёт академиясини биласизми?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бунда коллеж ўқувчиларига ТТА  тарихи, мавжуд  факултетлар, кафедралар, ҳозирда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, замонавий даволаш усуллари, эришилган ютуқлар тўғрисида алоҳида тўҳталиб ўтилди. Шифокорлик касбини эгаллашни мақсад қилган ўқувчилар Академияга ўқишга кириш тестлари, кириш баллари, ўқув жараёнлари тўғрисида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.  Шунингдек, ҳозирги кунда жадаллашиб бораётган касалликлар, ҳусусан “Ревматоид артрит касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ва замонавий даволаш усуллари” мавзусида маъруза ташкил этилди. Маъруза ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan