Ёш неврологлар Чехияда малака ошириш таълим мактабида!

Чехиянинг Прага шаҳрида 2017 йил 10-15 май кунлари Европа Неврологлар Академияси томонидан ташкил қилинган навбатдаги таълим мактабида дунёнинг 70га якин шахридан ёш невролог-олимлар ҳамда Европанинг нуфузли илмий-амалий клиник марказларидан ташриф буюрган профессор-олимлар иштирок этишди, жумладан ТТА асаб касалликлари кафедрасидан 7 нафар ёш олимлар, хусусан  ассистентлар Ш.Р.Газиева, Н.Т.Толибова; магистрлар А.Т.Умаров, А.Ш.Кадырова; клиник ординатор Х.Ботиров; магистратура 2016 йил битирувчилари О.Курбонов, Н.Нурметов, Тошкент Педиартия тиббиёт институтидан ассистент М.Мамбеткаримова.

Кун тартибидан ўрин олган маърузалар ҳамда мастер-класслар Неврологиянинг долзарб муаммоларига бағишланди, хусусан «Нейропатияларга янгича ёндашиш», «Тарқоқ склероз», «Аёлларда инсультнинг ўзига хос кечиши» каби мавзулар таълим курси дастуридан ўрин олган, сўнгги кунда иштирокчилар Неврология соҳасида дунё миқёсида 2017-2020 йиллар учун режалаштирилган янги таълим курслари, малака ошириш грантлари, PhD илмий тадқиқот грантлари ва бошқа турли халқаро даражадаги илмий-амалий таълим дастурлари билан танишишди.

Барча қатнашчилар сертификатлар билан тақдирланди.

Фотолавҳаларни кўриш учун >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan