Ҳамкор тиббиёт коллежларида МАСТЕР КЛАССлар ўтказилди

    Жорий йилнинг 18 май куни ИКП гематология ва ички касалликлар кафедраси ассистенти З.Ч.Курбонова  томонидан ТТА қошидаги академик лицейнинг 302-гуруҳ ўқувчилари учун биология фанидан  “Қон олиш техникаси, фиксация, бўяш ва қон суртмаси микроскопияси” мавзусида, шунингдек  ҳамкор Олмазор тиббиёт коллежининг 202 – гурух ўқувчилари учун “Бармоқдан қон олиш техникаси. Қон ивиш ва қон кетиш вақтини аниқлаш” мавзусида  амалий кўникмаларни намойиш этиш бўйича МАСТЕР КЛАССлар ўтказилди.

 Ўтказилган мастер классларда  лицей ва коллеж ўқувчилари қон мавзусидаги назарий билимларини амалиётга татбиқ этдилар, ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоблар олдилар ва бу уларда жуда катта таъссурот қолдирди.

ТТА Академик лицей ва касб хунар
коллжлари билан ишлаш бўлими

Фотолавҳаларни кўриш учун >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan