ТТАга Халқаро Қизил Хоч қўмитаси делегатларининг ташрифи

      2017 йил 23 июньда Академиямизга Қизил Хоч Қўмитаси делегатлари ташриф буюрди. Делегат аъзолари – Сима Бисвас Хоним ва Жаноб Николас ТТА ректори, профессор Тўйчиев Лазиз Нодирович ва илмий ишлар бўйича проректор Баймуратов Шуҳрат Абдужалилович билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда яна Қизил Хоч Жамияти аъзоси  Инаков Ш.И., Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси доценти Каюмова Д.Т., Халқаро бўлим аъзолри ҳам иштирок этишди.

      Делегат аъзолари ташрифи асосий мақсади:

  • ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
  • Академия асосий биноси ёки II-клиникаси территориясидатез ёрдам кўрсатиш бўйича симуляцион марказларни ташкил этишда ёрдам кўрсатиш;
  • ТМА II-клиникаси жарроҳлик йўналишидаги кафедралар амалий кўникмаларни ўзлаштириш хоналарига ташриф буюриш;
  • Қизил Ярим Ой Жамияти бошчилигда Тошкент шаҳрида «Тез ёрдам кўрсатиш» бўйича профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш  муҳокамаси бўлди.

   Ташриф давомида ТТА Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси амалий кўникмаларни ўзлаштириш хонасида талабалар педагоглар бошчилигида инглиз тилида амалий кўникмаларни бажариб, симуляцион дарслар ўтказилиши ва талабалар амалиётида симуляцион муляжлар ўрни ниҳоятда катта эканлиги делегат аъзолари томонидан янада  таъкидлаб ўтилди.

Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси

Фотолавҳалар:

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan