Ўзбекистон терапевтларининг VII съезди «Ички аъзолар касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий технологиялари»

Ҳурматли ҳамкасабалар!

logoЎзбекистон терапевтлар ассоциацияси ва «Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази» АЖ Сизларни 2017 йил 24-25 ноябрь Тошкент шахрида бўлиб ўтадиган «Ички аъзолар касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий технологиялари»  мавзусида Ўзбекистон терапевтларининг VII съездида   иштирок этишга таклиф қилади (ЎзР ССВнинг 30.12.2016 йилдан 550-сонли буйруғига мувофиқ).

Съездида чет давлатларидан етакчи олимлар  ва тор мутахассислар иштирок этади.

Съезд мавзулари:

  • Терапевтик касалликларини ўрганишда фундаментал изланишлар
  • Ички аъзолар касалликларини диагностикасидаги янги инновацион технологиялар
  • Ички аъзолар касалликларини даволаш ва реабилитациясининг замонавий йуналишлари
  • Терапияда шошилинч холатларни олдини олиш ва даволашнинг янги технологиялари
  • Ички аъзолар касалликлари диагностикаси, даволашда ва беморларни реабилитациясида  замонавий стандартлар
  • Ички аъзолар касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий интервенцион усуллари

Съезд материаллари «ЎЗБЕКИСТОН ТЕРАПИЯ АХБОРОТНОМАСИ» журналида босиб чиқарилади.

Тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида 2017 йил 5 сентябргача қабул қилинади.

Тезисга қўйиладиган талаблар:

-хажми – 1 бетдан ортиқ бўлмаслиги (А4); шрифт – Times New Roman, кегль 12; қаторлар орасидаги интервал – 1,0; хошияси – чап 3 см, ўнг, юқори ва паст – 2 смдан, абзац – 1см; барча аббревиатура ва қисқартмалар матнда биринчи марта ишлатилганда тўлиқ кўринишда изохланиши керак.

Тезиснинг тузилиш тартиби:

– номланиши (катта харфлар билан), янги қатордар муаллиф фамилия ва инициаллари, янги қатордан муассасанинг тўлиқ номи, шахар, давлат;

– асосий матн – текширув мақсади, материал ва усуллари, натижалари, хулосалар.

Тезис қириш қисмисиз ва қисқа бўлиши керак. Берилган сонларнинг статистик ишлови бўлиши шарт. Тезислар таҳрир қилинган бўлиб, 2 нусхада А4 форматнинг бир томонига қўлёзма ва хатоларсиз берилиши ва электрон нусхаси бўлиши керак. Тезиснинг нашриётга тақдим этиладиган иккинчи нусхасида илмий рахбар дастхати ва муаллиф имзоси бўлиши шарт.

Тезисларнинг электрон нусхаси Word форматида қуйидаги электрон манзилда қабул қилинади: centiruz@mail.ruzulye4ka@mail.ru.  Битта файлда фақат битта тезис сақланиши керак. Файл номи қуйидаги қоида асосида шаклланиши лозим: биринчи муаллифнинг фамилия ва инициаллари, ахоли пункти номи, ишнинг тартиб сони. Масалан, УсмановИИТашкент1 биринчи иш учун ва УсмановИИТашкент2 иккинчи иш учун. Файл номи кирилл харфларида узлуксиз ёзилади.

Диққат! Муаллиф ҳақида маълумот (Ф.И.Ш. иш (ўқиш) жойи, лавозим, ёзишмалар учун манзили, телефон, Е-mail, почта манзили) талабнома ва тезисга қўшиб алохида варақда тақдим қилинсин.

Қабул қилинган тезислар таҳририят кенгаши томонидан тақриз қилинади.

Талабларга риоя этмаган ҳолда шаклланган, факс ёки почта орқали юборилган тезислар кўриб чиқилмайди.Тезислар бепул чоп этилади.


Тезисни тузиш тартиб мисоли:

ПОДАГРА БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ҲАЁТ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ

Усманов И.И., Искандеров Р.Р., Каюмов С.С.

Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент, Ўзбекистон


Барча саволлар билан Ташкилий қўмитага мурожаат қилинсин: 100084, Тошкент, Хуршид кўчаси 4,  «Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий – амалий тиббиёт маркази» АЖ. Телефонлар: +(99871) 234-34-10, + 998909446211 (Илмий котиб – Расулова Зулфия Дадаевна), +(99871) 234-30-77, Email: centiruz@mail.ruzulye4ka@mail.ru


Батафсил ўқиш учун >>>

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan