“Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги республика илмий-амалий конференцияси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг

АХБОРОТ ХАТИ

   Жорий йилнинг 9-10 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференциясини ўтказади.

Конференция иши қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:

  • Уюшмаган ёшлар ижтимоий қатламини ўрганишнинг илмий-назарий асослари;
  • Уюшмаган ёшлар билан ишлаш: Ўзбекистон ва хориж тажрибаси;
  • Уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш ва бандлигини таъминлаш масалалари;
  • Уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари;
  • Уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масалалари.

Конференция учун материаллар — 2017 йилнинг 25 июл кунига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 11-уй) қабул қилинади.

Тақдим этиладиган материалларга қўйиладиган талаблар:

  • илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлилларга суяниб, тугалланган фикрлар асосида тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилган ҳолда бўлиши лозим;
  • тақдим этилаётган илмий мақолалар соҳа бўйича етук мутахассисларнинг камида битта тақризи билан қабул қилинади.

   Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, бир нусхада расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиб, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исмини бош ҳарфлари ҳамда фамилияси ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот (иш ёки ўқиш жойи) ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.

   Матннинг электрон нусхаси МС Wорд дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши ва 4 бетдан ошмаслиги керак. Мақолалар электрон нусхаси ҳамда тақризнинг имзоси билан сканер қилинган ҳолатда мақолага илова қилиб, konferensiya2017@umail.uz электрон манзилига юборилади.

Батафсил маълумотларни yoshlarittifoqi.uz  сайтидан ҳамда (0371) 241-02-72 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan