«Атроф муҳит ва инсон саломатлиги» магистратура янги йўналишига марҳамат!!!

 

2017 йил 16 – 21 июль кунлари Тошкент Тиббиёт Академиясига Корея Республикаси Корё Университетидан профессор Чой Джэ Ук (Корё Университетининг соғликни сақлаш Олий мактаб профессори) бошчилигида «Тошкент тиббиёт академиясида соғлиқни сақлаш соҳасида таълимни янада такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш мақсадида делегация ташриф буюрди.

Сафар давомида делегация ТТА рахбарияти билан учрашди, Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ташриф буюрди, лойиҳанинг 1 йил ичида эришилган натижалари суҳбати бўлиб ўтди: «Атроф муҳит гигиенаси» кафедраси ташкил этилди ва «Атроф муҳит ва инсон саломатлиги» магистратура янги йўналиши ташкил этилди, ҳамда ТТА профессор ўкитувчилари билан янги магистратура йўналишига таалуқли ўқув дастури, ўқув режаси, дарс жадвали ва адабиётлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация ва магистратура янги йўналишига ўқишга топширмоқчи бўлган талабалар билан учрашув ўтказилди ва уларга яратиладиган имтиёзлар қуйидагича:

  1. Инглиз тилини бепул ўргатиш бўйича гуруҳлар ташкил этиш;
  2. ТТА магистратура талабаларини Корё Университетига ташрифини ташкил этиш;
  3. Магистрларни амалиётини Ўзбекистондаги Корея компанияларида ташкил этиш.

Батафсил маълумот:
ТТА Умумий ва радиацион гигиена кафедраси
Саломова Ф.И.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan