Германия Хайделберг университети клиникаси мутахассисларининг ташрифи

2017 йил 18 август куни Тошкент тиббиёт академиясига Германиянинг Хайделберг университети нейрожарроҳлик клиникасининг директори профессор Андреса Унтерберг бошчилигидаги мутахассислари ташриф буюрди ва ТТА ректори профессор Туйчиев Лазиз Надирович билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан тиббий таълим, илмий изланишлар ҳамда мутахассис ва талабалар алмашинуви, Хейделберг университети клиникасида стажировка бўйича масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида германиялик мутахассислари томонидан тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича маърузалар ташкил этилди.

Ундан ташқари мутахассислар Республика нейрожарроҳлик илмий текширув марказига ҳам ташриф буюриб, нейрожарроҳлар учун маърузалар ташкил этдилар.

Translate: English, Russian

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan