Мустақиллик дарслари ташкил этилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилнинг 2 августида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга мувофиқ янги 2017-2018 ўқув йилига тайёргарлик кўриш, олий таълим муассасалари ва филиаллари ҳудудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2017 йил 4 августдаги 529-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 9 августида Тошкент тиббиёт академиясининг 484-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва шу буйруқ асосида 2 сентябр куни ТТАга карашли академик лицей залида даволаш, ОМХ, тиббий профилактика факультетларининг 1-босқич талабалари билан Шунингдек, барча гурухлар кесимида кафедраларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллик дарси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб ўтказиладиган “Хотира дарслари” бўлиб ўтди.

Мустақиллик дарсида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республикаси хотин-қизлар қўмитасининг раиси Нарбаева Танзила Камаловна, ТТА ректори Л.Н.Туйчиев, проректорлар, факультет деканлари ва кафедра мудирлари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб тайёрланган видеофильм намойиши билан бошланди.

Мустақиллик дарслари доирасида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси ёд этилиб мамлакатимизнинг асосчиси, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида жаҳон хамжамиятидаги нуфузини мустаҳкамлаш, аҳолининг турмуш сифатини ошириш, мамлакатимизда изчил демократик сиёсатни тадбиқ этиб, ривожланган мамлакатлар қаторида ўрин тутишида биринчи Президентимизнинг ўрни беқиёслиги таъкидланди. Шу маънода муҳтарам Президентимизнинг Ш.М.Мирзиёевнинг биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш борасида бутун халқимизга ўрнак сифатида амалга оширилаётган сайъ – ҳаракатларининг ёшлар хаётидаги аҳамияти хақида батафсил фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган халқчил сиёсат Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган харакатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар маъруза давомида талабаларга етказилди.

Мустақиллик дарслари доирасида гуруҳ мураббийлари масъуллигида талабалар мамлакатимизда мустақиллик йилларида барпо этилган обидаларга саёҳатлари ташкил этилди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими    


Фотолавҳалар: