КОРЁ университетининг профессорлари ТТА талабаларига маърузалар ўқишмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелидаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар этиб: ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш ва бошқа вазифалар белгиланган.

Тошкент тиббиёт академияси ва  Корея Университети ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Экология ва инсон саломатлиги” халқаро илмий гранти ҳамда шу грант доирасида МЕМОРАНДУМ имзоланиши академияда ушбу вазифаларни бажаришда амалга оширилаётган ишларнинг бири сифатида эътироф этиш мумкин.

МЕМОРАНДУМ асосида Корея Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳамкорлигида ТТАда “Атроф муҳит гигиенаси”  кафедраси ташкиллаштирилди, ҳамда 2017-2018 ўқув йилидан “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди. Экологик ва атроф муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича олий малакали мутахассисларни тайёрлаш, ҳамда инсон организмига таъсир этувчи атроф муҳит омилларини ўрганиш, уларнинг зарарли таъсирини камайтириш ва касалликлар профилактикаси йўналишларидаги илмий ишлар атроф муҳит гигиенаси кафедраси, ҳамда гигиеник йўналишдаги кафедралар ҳамда Корея Университетининг профилактик тиббиёт факультети кафедралари билан ҳамкорликда олиб борилади.

2017 йилнинг  6 сентябрида Тошкент Тиббиёт Академиясига Корё Университетидан профессорлар Ким Кёнг Хи, Сук Вон Ким ва Хонг Ин Суллар  ташриф буюришди. Ташриф давомида  Корё Университети профессор-ўқитувчилари ТТА ректори профессор Тўйчиев Л.Н. билан учрашишди ва“Экология ва инсон саломатлиги” лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар, магистратурада ўқув жараёнини самарали ташкил этиш  ҳамда очилиши режалаштирилаётган  лабораториянинг жиҳозланиши бўйича мунозара ўтказилди. Шунингдек ТТА “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Корё Университети профессор-ўқитувчилари ўртасида ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида ўқув режа, фан дастурлари, малака талаблари ҳамда ўқув қўлланмалар кўриб чиқилди.

Тошкент тиббиёт академиясига ташрифи буюрган Корея Университети профессорлари  2017 йилнинг 15 сентябригача “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислиги  бўйича магистратура талабаларига “Атроф муҳит гигиенаси” блоки бўйича маърузалар ўқилиши режалаштирилган.

Маърузалар 11 сентябрдан ҳар куни соат 8-30 1 ўқув бинонинг 1 қаватида жойлашган туман ДСЭНМ ўқув марказининг мажлислар залида ташкиллаштрилмоқда. “Атроф муҳит гигиенаси” бўйича маърузаларни тинглашни ҳохловчиларни маърузаларга таклиф этамиз.

Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири
Ф.И.Саломова


Фото:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *