ТТА Ёшлар иттифоқи етакчилига ўтказилган сайлов натижалари

Тошкент тиббиёт академияси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов талабалар, ёш ходимларининг умумий, тенг ва тўғридан туғри сайлов хуқуқи асосида овоз бериш йўли билан амлга оширилади. Ёшлар етакчиси Тошкент тиббиёт академиясининг талабалари ва ёш профессор ўқитувчилари орасидан сайланади. Ёшлар етакчиси лавозимига номзод хужжатларини хар ўқув йилининг 10 сентябрь кунига қадар олий таълим муассасаси рахбариятига тақдим этади. Номзодларга сайловолди ташвиқотни олиб бориш учун 10 кун муддат берилади. Номзодлар бу вақт оралиғида сайловчиларни ўз дастурлари билан таништиради. Ёшлар етакчиси сайловига тайёргарлик кўриш хамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора тарзда амалга оширилади. Сайловолди ташвиқоти сайлов кунидан бир кун олдин тўхтатилади.

Тошкент тиббиёт академиясида 2017 йил 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди хамда ташкилотнинг мақсад ва вазифалари белгилаб олинди.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент тиббиёт академияси етакчилигига номзод сифатида малака ошириш факультети ассистенти С.И. Мавлянов, дерматовенерология йўналиши магистранти Ж.М.Умаров, ОМХ факультети 3 курс талабаси Н.Ш.Убайдуллаева номзодлари таклиф этилди. Номзодлар ўз сайлов олди дастури билан гурухлар, факультет ва академия миқёсида тарғибот ишларини ўтказишган.

Шундан сўнг Тошкент тиббиёт академиясида сайлов жараёни бошланди. Мухрланган қутилар билан ишчи гурух аъзолари талабаларга бюллетени тарқатиб, белгиланган бюллетенларни йиғиб олишди.

Сайлов натижасига кўра тарқатилган 1580 та бюлетендан, 1206 та овоз С.И.Мавлянов 76.3%, 283 та овоз Ж.М.Умаров 17.9%, 89 та овоз Н.Ш.Убайдуллаева 5.6% олди. 2 та бюллетен яроқсиз деб топилди.

Сайловда сайловчиларнинг нисбатан кўп овозини тўплаган номзод 76.3% овоз билан Сарвар Искандарович Мавлянов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент тиббиёт академияси бошланғич ташкилоти етакчилигига сайланди деб хисобланади.

Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир (Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойидаги нутқи 3 июнь, 2017 йил) .pdf >>>

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими


Тошкент Тиббиёт Академияси ОМҲ факултети бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 5-июлдаги ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги фармони ва 2017-йил 18-июлдаги ПҚ-3138-сонли “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги ёшлар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан қабул қилинга қарорга кўра барча Олий билим юртларида “Ёшлар иттифоқи етакчиси” ни сайлаш тайинланган эди. Шу мақсадда 2017-йил, 18-сентабр куни Тошкент Тиббиёт Академияси Олий маълумотли ҳамшира факултети декани Ч.Х.Бакиева, ОМҲ факултети ўқув ишлар бўйича декан муовини Ф.А.Умаров, ОМҲ факултети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Н.Х.Абдураҳманова ва ОМҲ факултети талабалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент Тиббиёт Академияси ОМҲ факултети декани Ш.Х.Бакиева – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент Тиббиёт Академияси ОМҲ факултети бошланғич ташкилоти етакчилигига ТТА ОМҲ факултети 3-курс талабаси Убайдуллайева Нигора Шукрулло қизи номзодини таклиф этди. Н.Убайдуллайева Ёшлар иттифоқи етакчиси йил давомида меҳнатсевар, юклатилган вазифаларни аъло даражада бажара оладиган, жонкуяр, ТТА обрўъ-эътиборини ўз манфатларидан устун қўядиган инсон бўлиши кераклиги, Ёшлар иттифоқи вазифалари, мақсадлари ва яқин келажакда амалга ошириладиган ишларни айтиб ўтди. Бундан ташқари ўқиш давомида эришган ютуқларини, келажакда режалаштирган ишларини айтиб, ўз дастури билан таништирди ва сардорни ўз позицияси бўлишини, амалга оширмоқчи бўлган ишларини стратегич дастурини ўқиб эшиттирди.

Йиғилиш сўнгида ОМҲ факултети талабалари сайлови билан Ўзбекистон Йошлар иттифоқи Тошкент Тиббиёт Академияси ОМҲ факултети бошланғич ташкилоти сардори лавозимига Нигора Убайдуллайева номзоди тасдиқланди. Илғор режалар ила Ёшлар иттифоқи йтакчиси ўз режаларини амалга оширишни бошлади.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan