Ўзаро ҳамкорлик алоқалари

Тошкент тиббиёт академиясига Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасига  ташриф буюрган И.М.Сеченова номидаги Москва Давлат тиббиёт институти  академиги В.Р.Кучма ни  расмий ташрифи ва улар томонидан таклиф этилган хамкорлик   масалаларни кафедра миқёсида кўриб чиқиш.

Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасига ташриф буюрган И.М.Сеченова номидаги Москва Давлат тиббиёт институти  академиги В.Р.Кучма ни  расмий ташрифи ва улар томонидан таклиф этилган хамкорлик   масалаларни  ўрганиш унга кўра ”Мактабда таълим олаётган ўқувчи болаларни саломатлигини мустахкамлаш бўйича 5 та қадам”, Москва соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган дастур асосида иш олиб хамкорлик алоқаларини тиклаш  ва мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлардан ташкил топган. Лойиҳа Марказий Осиё  ва шарқий Европа мамлакатларида мактабда таълим олаётган болаларни саломатлигини тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Лойиҳа қатнашувчилари бўлиб: Озарбайджон, Арманистон, Беларусия, Грузия, Казахстан, Қирғизистон, Молдава, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Сербия давлатлари танлаб олинган.  Ўзбекистон миқёсида Тошкент тиббиёт академиясининг “Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш  гигиенаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан “Мактабда таълим олаётган  ўқувчи болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича 5 та қадам” лойихасида иштирок этиши хақида хам алоҳида таъкидланди.

Фотолавҳалар:

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan