Устоз ва мураббийлар куни билан табриклаймиз!!!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, қадрли устозлар!

Сизларни яқинлашиб келаётган Устоз ва мураббийлар куни билан чин дилдан самимий муборакбод этаман.

Айтиш жоизки, Тошкент тиббиёт академияси илмий, ташкилий ва бошқа жараёнларда қўлга киритилаётган ютуқларни устозлар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Уларнинг меҳнатдаги, илмий-ижодий изланишдаги ва ўқув жараёнидаги фидойилигини ҳамиша юксак қадрлаймиз. Билимли, зукко, ҳар томонлама ўрнак олса арзийдиган талабаларимиз сафи йил сайин ортиб бораётганлиги бизни қувонтиради.

Сизларнинг илму урфон йўлидаги доно ўгитларингиз, ақлу тафаккурни чархлаб, етук мутахассис бўлишга ундайдиган салоҳиятингиз ва бераётган билимингиз ҳар қандай таҳсинга сазовордир…

Қадрли устоз-мураббийлар, Сизларни барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлайман. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, гўзаллик, оилавий бахт, хонадонингизга файзу барака тилайман. Илмий ва ижодий фаолиятингизда, ўқишларингизда улкан ютуқ ва омад ёр бўлсин.

Л.Туйчиев

Тошкент тиббиёт академияси ректори

 

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan