Эълон

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида мавжуд бўш бўлган шифокорлик лавозимларига ҳарбий хизматни ўтаган ёки заҳирадаги офицер унвонига эга бўлган, ёши 35 ёшдан ошмаган, жисмонан ва руҳан соғлом, ички ишлар идораларида хизмат қилишга лаёқатли, олий маълумотли шифокорлик (бакалавр, магистр ёки клиник ординатор) дипломига эга бўлган Ўзбекистон Ресбпуликаси фуқароларини ишга қабул қилади.

Номзодлардан, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка талаб этилади.

Ишга қабул қилиш ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш талаблари асосида амалга оширилади.

Мурожаат учун:
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Оҳанрабо кўчаси, 1-уй
Телефон: (+99871) 290-83-86


Эслатиб ўтамиз, ушбу эълон юзасидан, 12.10.2017 куни соат 8.30 да ТТА Даволаш ва Тиббий-педагогика факультети 6-курс талабалари билан ТТА 1-клиникаси 11-корпус мажлислар залида тўлиқ тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ушбу йиғилишда Ўз.Рес.ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси ҳузуридаги Маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхона қуйидаги ходимлари бевосита иштирок этишган ва батафсил маълумотлар беришган:

  1. Кадрлар бўлими бошлиғи – капитан Рахимов И.С.
  2. Неврология бўлими бошлиғи – катта лейтенант Атажанов М.Р.
  3. Стоматология бўлими бошлиғи – катта лейтенант Фахрутдинов Т.И.
  4. Рентгено-физио-терапия бўлими бошлиғи – катта лейтенант Дехканова Л.Н.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan