Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-Сессиясидаги нутқининг асосий мазмуни тўғрисида семинар бўлиб ўтди

2017 йил 19 октябр куни Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш Тармоқ маркази  “Даволаш иши” (Терапия) йўналиши тингловчилари ўртасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-Сессиясидаги нутқининг асосий мазмуни тўғрисида семинар бўлиб ўтди.

Семинарни Тошкент тиббиёт академияси ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззоқов олиб борди. Семинарда Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтганлари, дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши, асосан, куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганлигидан далолат беришини, марказий Осиё уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намоёндалари ислом ва жаҳон сивилизациясига ҳисса қўшган буюк шахслар яъни аллома Имом Бухорий ҳақида  таъкидлаб ўтилди. Тингловчилар яхши хулоса олди ва ушбу семинардан мамнун бўлдилар.

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan