ТИЛ МИЛЛАТ ТАРАҚҚИЁТИ ВА КЕЛАЖАГИНИНГ ПОЙДЕВОРИ

Ўзбек тили сўзга бой,
Сизга аён ҳойнаҳой,
Навоийнинг ғазали
Бу тилда хўп мазали 

Абдулла Орипов

     1989-йил 21-октябр.Ўзбекистон тарихида муҳим аҳамиятга молик бўлган кун-ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Мамлакат мустақиллигини ва эркинлигини англатувчи меъзонлардан бири бу ўша давлатнинг ўз тилига эгалигидир. Ушбу кун ўзбек халқининг асрий орзулари рўёбга чиққан кун. Чунки ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши буюк  мутафаккир боболаримиздан қолган дурдона асарлар билан танишиш имконини берди. Шу муносабат билан 2017 йилнинг 19 октябр санасида ТТАнинг даволаш, тиббий-профилактика, ОМХ факультетлари талабалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари, ёшлар иттифоқи етакчилари, иқтидорли талабалар ва профессор-ўқитувчилари иштирокида тил байрамига бағишланган «Тил миллат тараққиёти ва келажагининг пойдевори» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари У.Вафаев, маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, “Ўзбекистон Овози” ва “Голос Узбекистана” газеталари бош муҳаррири Сафар Остонов,Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси,шоир Рустам Мусурмон,Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши бўлими бошлиғи Нилуфар Юлдашева,Ўзбек Миллий Академик Драма Театри актрисаси Гулчеҳра Иброҳимбекова иштирок этиб, она тилимизнинг нақадар гўзал эканлиги,ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимиз тарихида муҳим ўрин тутган ва унутилмас воқеа бўлганлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлардан Сафар Остон ўз чиқишларида давлат тилининг ҳуқуқий асослари ва ижтимоий-сиёсий мавқеини янада кучайтиришда Ўзбекистон ХДП нинг иштироки, ўзбек тилида сўзларнинг тўғри қўлланилишига бағишлаб ўтказилган семинар  ҳақида алоҳида тўхталдилар.Бундан ташқари она тилимизга ҳурмат билан қараш,ўзбек тилидаги сўзларни тўғри ва ўринли ишлатиш,ўз тилимизни эъзозлаш билан бирга чет тилларига ҳам ҳурмат билан қараш  борасида ўз таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Фахрий меҳмонлардан яна бирлари шоир Рустам Мусурмон тилимизнинг гўзаллигини ва жозибасини мадҳ этадиган шеърий мисралари билан тадбирга йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлдилар. Халқимиз ардоғидаги санъаткор Гулчеҳра Иброҳимбекова ҳам ўз чиқишларида ўзбек тили тўғрисидаги илиқ фикрлари билан тадбирга янада файз бағишладилар. Шундан сўнг, Тошкент Тиббиёт Академияси талабалари сўзга чиқиб, она тилимиз кўркига кўрк қўшиб турган сатрлардан, шеърий мисралардан мисоллар келтиришди. Тадбир сўнгида ТТА Суд тиббиёти кафедраси доценти Бекназаров Шокир Йўлдошевич меҳмонларга тадбирдаги иштироклари учун миннатдорчилик билдириб, юқори даражада ўтказилган тадбир меҳмонлар ва иштирокчиларнинг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутишини, бизга  ўтмишимизнинг буюклигини эслатадиган, бугунимизнинг гўзаллигини таърифлайдиган, келажагимизнинг порлоқ эканини уқтирадиган минглаб асрлик тарихга эга бой тилимизни бор гўзаллиги билан асраб-авайлаб, уни турли ёт сўзлардан ҳимоя қилиб, тилимизни янада бойитишга ҳаракат қилиш  биз учун ҳам фарз, ҳам қарзлиги таъкидланди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими


Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan