Профессор Антанас Вайткуснинг ТТАга ташриф буюрди

ЛИТВА ТИББИЁТ УНИВЕРСТИТЕТИ КАУНАСС КЛИНИКАСИ НЕВРОЛОГИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ Т.Ф.Д. ПРОФЕССОР АНТАНАС ВАЙТКУСНИНГ ТТАГА ТАШРИФ БУЮРДИ

 Жорий йилнинг 2 ноябр санасида Литва Тиббиёт Универститети Каунасс клиникаси Неврология бўлими бошлиғи т.ф.д. профессор Антанас Вайткус ТТАга ташриф буюрди. Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлари кафедраси ходимлари билан Литва тиббиёт Универститети клиникаси профессори Антанас Вайткус билан интеграл маъруза ўтказилди.  Меҳмон Асаб касалликлари кафедрасига боришди. Кафедрада кафедра мудири, т.ф.д. проф Г.С.Раҳимбаева кутиб олди ва кафедра фаолияти билан таништирди. Талабалар шуғулланаётган амалий машғулотларда иштирок этишди, қизиқарли саволларга жавоб берилиди. Клиникада ТТА ва Литва тиббиёт Универститети билан хамкорликда фаолият юритиш келишилди.

Маъруза ТТА қошидаги академик лицейга мажлислар залида бўлиб ўтди. Интеграл маърузада ТТА бакалавиатура йўналишининг 5,6,7-курс талабалари, асаб касалликлари кафедраси ходимлари, магистрлар, клиник ординаторлар ва умумий амалиёт шифокорлари иштирок этдилар.

Интеграл маърузани 12:40 да маъруза залида ТТА илмий ишлари проректори, т.ф.д.профессор Т.А.Набиев очиб берди.

Меҳмон Литва Тиббиёт Универститети Каунасс клиникаси Неврология бўлими бошлиғи т.ф.д. профессор Антанас Вайткусни қутлаб Тошкент тиббиёт академияси номидан эсталик совғалар топширилди.

Интеграл маъруза Асаб касалликлари кафедраси мудири, т.ф.д. проф Г.С.Раҳимбаева “Вопросы классификации, основные подтипы, этиопатогенетические механизмы ишемических инсультов” мавзусида талабалар эътиборига хавола қилинди. Шундан сўнг Литва Тиббиёт Универститети Каунасс клиникаси Неврология бўлими бошлиғи т.ф.д. профессор Антанас Вайткуснинг “Инсульт и иммунная система. Стандарты лекарственной терапии” номли маърузаси тингланди.

Маъруза ТТА талабалари, магистралар, клиник ординаторлар, умумий амалиёт шифокорларида катта тааассурот қолдирди. Интеграл маъруза кутилмаган илмий янгиликлар ва ечимларга бой бўлди.

Бундай муаммоли интеграл маъруза келгусида халқаро миқёсда олиб  борилишга келишиб олинди. Интеграл маъруза сўнггида иштирокчилар маърузачиларга ўзларини қизиқтирган бир нечта саволлар бериб етарлича жавоблар олдилар. Литва Тиббиёт Универститети Каунасс клиникаси Неврология бўлими бошлиғи т.ф.д. профессор Антанас Вайткусга катта миннатдорчилик билдирилди.

 

ТТА илмий ва педагог кадрлар таёрлаш бўлими 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan