ТТА ректорининг, Академик лицей битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 9 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “ОТМларга кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3290-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ТТА ректори Л.Н.Туйчиев ТТА қошидаги академик лицей битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. Учрашувда ТТАнинг Академик лицей билан турдош кафедра мудирлари ҳам иштирок этдилар. Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўйича проректор С.Р.Баймаков “Олий таълим сари қўйилган қадам” номли маърузасида Академик лицейнинг ҳозирги ҳолати, битирувчиларнинг танлаган йўналишларига кўра таркиби, сўнгги 3-йилда АЛ битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичлари ва кўрсаткичларни кўтариш учун ТТА ва АЛ қолаверса, ота-оналар томонидан нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида тўҳталиб ўтди. Суҳбат давомида ТТА қошидаги тайёрлов курси раҳбари тиббий ва биологик кимё кафедраси ассиситенти О.Мўйдинов  курслар таркиби, олиб борилиш жараёни тўғрисида ўтирганларга кенг қамровли тушунчалар берди. Битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволларига ТТА ректори, проректор ва АЛ директори томонидан  жавоблар олдилар. Учрашувдан кейин тиббиёт академияси жамоаси, академик лицей жамоаси ва ота оналар битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига  кириш кўрсаткичларини кўтариш бўйича қилиниши керак бўлган вазифаларни белгилаб олдилар.Учрашув жуда қизиқарли ўтди.

Академик лицей ва коллежлар

билан ишлаш бўйича проректор                                      С.Р.Баймаков

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan