ЭЪЛОН ! ТТА билан Корея Университети ҳамкорлигида II халқаро симпозиум бўлиб ўтади

2017 йилнинг 28 ноябрь куни  Тошкент тиббиёт академияси билан Корея Университети  (Graduate School of Public Health, Korea University) ҳамкорлигида иккинчи халқаро симпозиум бўлиб ўтади.

Инсониятнинг жадал тарздаги хўжалик фаолияти, транспорт воситаларининг кўпайиши, авиациянинг такомиллашиши, қишлоқ хўжалиги пестицидларнинг  кенг қўлланилиши, турли кўринишдаги аварияли ҳодисаларнинг ортиши, ҳалокат ва фожиалар, ҳамда ижтимоий зарбаларнинг ер куррасида мустаҳкам негатив ўзгаришларни, хусусан иқлим шароитларининг ўзгариши, атмосферадаги озон қатламининг емирилиши, бутун биосферанинг ифлосланиши, айрим географик жойлардаги ер сатҳининг чўл зоналарга айланиши ва тупроқнинг кучли шўрланиб кетиши, ўрмонзорларга етадиган талофатлар, кўпгина ўсимлик ва ҳайвонат дунёси турларини йўқолиб кетишига сабабчи эканлиги намоён бўлмоқда.  Бундай вазиятдаги энг номувофиқ оқибат шундан иборатки, юзага келган ташки муҳитдаги ҳар бир ўзгариш  инсон организмига ва унинг наслига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Симпоизумда экологик ва атроф муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш ҳамда уларнинг зарарли таъсирини камайтириш ва касалликлар профилактикасига бағишланган илмий тадқиқот ишларининг натижалари муҳокама қилинади.

Барча профессор-ўқитувчи ва талабаларни  ушбу Симпозиумга таклиф қиламиз!!!

Манзил: Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг конференция залида бўлиб ўтади.

Бошланиши: 28.11.2017 йил, соат 9-00 да.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan