Ҳиндистонлик профессор Мир Манзур Ахмад ташрифи хусусида

Тошкент тиббиёт академияси томонидан 9-ноябр 2017 йил «Артемис» Госпитали (Хиндистон)дан ташриф буюрган етакчи гастроэнтерологи профессор Мир Манзур Ахмаднинг ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири – «Ҳомиладорликда учрайдиган жигар касалликлари» мавзусида маъруза ташкил этилди. Маърузада Тошкент тиббиёт академияси талабалари, магистрлари ва профессор-ўкитувчилари шунингдек, Ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этдилар.

Маълумот учун: Манзур Ахмад Мир – 1993 йил Иркутск Давлат тиббиёт университетини тамомлаган (ўқишини Тошкент тиббиёт институтида 1987 йил бошлаган). Кейинчалик Россия Халқлар Дўстлиги университетида, Америка гастроэнтерологлар коллежида ҳамда Ҳиндистон тиббиёт фанлари институтида  давом эттирди. Ҳиндистоннинг турли тиббиёт муассасаларида гастроэнтерология бўлимларида ишлаган. 2009 йилдан бошлаб «Артемис» Госпиталида ишлаб келмоқда. 

Тадбир бошланишида илмий ишлар бўйича проректор Т.Набиев сўзга чиқди ва профессор Мир Манзур Ахмадга Тошкент тиббиёт академияси ва «Артемис» госпитали ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлигига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек профессор М.Ахмаднинг Ҳиндистонда ўтказилган ТТА талабарининг ёзги амалиётини ўтказишдаги алоҳида ўрнини таъкидлаб ўтди.

Профессор Мир Манзур Ахмад маърузасини ҳомиладорлик даврида гастроэнтерологияга тегишли долзарб ва аҳамиятли муаммолари муҳокамасидан бошлади ва шу каби муаммоларнинг замонавий ечимларини айтиб берди. Маъруза давомида профессор аудитория билан ўзининг кўп йиллик клиник ва илмий тажрибаси билан бўлишди, маъруза иштирокчилари билан фаол муҳокамада иштирок этиб, берилган саволларга жавоб берди.

Маъруза доирасида профессор Мир Манзур Ахмад ҳомиладор аёлларда учрайдиган жигар касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг замонавий усуллари билан таништирди.

Ҳиндистонлик мутахассис ҳомиладорларда учрайдиган жигар касалликлар нафақат тиббиёт ҳодимлари, балки барча одамлар учун бирдек муҳим муаммо эканини таъкидлаб ўтар экан, оналар саломатлиги ва ҳавфсиз хомиладорлик соғлиқни сақлашнинг муҳим кўрсатигичи эканини айтди.

Ўтказилган маъруза ошқозон-ичак тизими касалликларидан азият чекувчи беморларни даволашнинг замонавий, халқаро етакчи ёндашувлари билан танишиш имкониятини берди. Шу билан иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир ТТА №2 Ички касалликлар кафедраси раҳбари профессор М.Рустамованинг ўтказилган қизиқарли маъруза учун миннатдорлик сўзлари билан якунланди.

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan