Россиянинг Н.И. Пирогов номидаги миллий тадқиқот тиббиёт университетининг мутаҳассислари томонидан маъразалар бўлиб ўтади

14 ноябрь 2017  йилда Россиянинг Н.И. Пирогов номидаги миллий тадқиқот тиббиёт университетининг етакчи мутаҳассислари томонидан маъразалар бўлиб ўтади.

Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий кадрлар тайёрлашда чет эллик етакчи тиббиёт мутаҳассисларини жалб этиш ва халкаро ҳамкорлик доирасида 14 ноябр 2017 йилда «Пойтахт» Бизнес марказида (Тошкент ш.) Н.И.Пирогов номидаги миллий тадқиқот тиббиёт университетининг (РНИМУ) етакчи мутаҳассислари томонидан маъруза ва мастер-класслар бўлиб ўтади. Маъруза ва мастер-классларни РНИМУ болалар инфекцион касалликлар кафедраси мудири – Шамсиева Ольга Васильевна ҳамда РНИМУ тери касалликлари ва косметология кафедраси мудири – Полеско Ирина Васильевналар олиб борадилар. Маърузалар «Тез-тез касал бўлувчи болалар реабилитацияси дастури» ва «Герпетик инфекцияларнинг клиник–патогенетик хусусиятлари ва асосоланган даволари» мавзулари бўйича олиб борилади. Тадбир доирасида клиник амалиётдаги долзарб ва кескин мураккаб саволлар муҳокамаси учун мастер-класслар ва савол-жавоблар ташкил этилади. Шундан сунг, Россия томони билан келишув асосида Тошкент тиббиёт академиясининг Ургенч филиялида ҳам РНИМУ профессорларининг маърузалари ташкил этилиши режалаштирилган. Шу каби етакчи чет эллик тиббиёт мутаҳассислари билан биргаликда ташкил этилаётган тадбирлар тажриба ва амалиёт билан алмашиниш, ташхислашнинг халкаро ютуқлари билан танишиш, турли касалликларнинг реабилитацияси ва тиббий кадралар тайёрлашда замонавий илмий-асосланган методикаларни ўқув жараёнига киритишга имкон беради.

 

ТТА Халкаро алоқалар булими.

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan