ТТАси Спорт мажмуасида чемпионлар билан учрашув бўлиб ўтди

2017 йил 9 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академияси Спорт мажмуасида бокс ва кикбокс спорт тури бўйича  Жахон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга таклиф қилинган Кикбокс бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпионлари, 2014 йил Жахон ва 2013 йил Осиё чемпионлари  спорт устаси Хасан ва Хусан Баратовлар, 2012 йил Жахон кубоги ғолиби халқаро тоифадаги спорт устаси, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси   Сардор Бегалиев, бир қанча халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори спорт устаси бокс бўйича   Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нодиржон Мирзамухаммедовлар таклиф қилиниб Тошкент тиббиёт академияси спортчи талабалари билан  бокс спорти сир- асрорлари доирасида давра суҳбатлари ўтказилиб мастер класлар ўтказилди. Суҳбат жараёнида талабалар томонидан ижобий таасурот уйғотиб ва улардек спортчи бўлишга интилишини айтиб ўтишди. Бу борада Тошкент тиббиёт академияси спорт мажмуасида бокс спорт тури фаолият бошлаганлигини эътироф этиб бокс спорт тури билан шуғулланишни хохлаган талабаларни таклиф қиламиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan