ТТАси ёшлар иттифоқи ва жисмоний тарбия кафедраси томонидан спортнинг “Армрестлинг” йўналиши бўйича мусобоқа ташкил этилди

5 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси “Ёшлар иттифоқи” ва “Жисмоний тарбия” кафедраси томонидан спортнинг “Армрестлинг” йўналиши бўйича мусобоқа ташкил этилди. Жуда хам қизғин бўлиб ўтган мусобоқада ТТА “Даволаш”, “Тиббий профилактика”, “Тиббий педогогика”, “Магистр” йўналиши талабалари иштирок этдилар. Шу жумладан 70 килограмгача бўлган вазнда ўнг қўл йўналишида Чориев Б биринчи, Махмудов Х иккинчи, Тўрабоев И учинчи, чап кўл йўналишида хам Чориев Б биринчиликни кўлга киритган бўлса, Болтабоев И иккинчи, Махмудов Х учинчи ўринни қўлга киритдилар. Шундай қилиб Чориев Б икки қўл йўналишидахам тенгсиз деб топилди. 70 килиограмдан ортиқ вазнда эса ўнг қўл йўналишида Эшмуродов Э биринчи, Махситалиев М иккинчи, Содиқов Б учинчи, чап қўл йўналишида  Махситалиевга тенг келадигани топилмади, Болтаев С ва Қахрамонов А иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб қўрилдилар. Уларни тақдирлаш маросимида ТТА Ёшалар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси Мавлянов С.И унинг биринчи ўринбосари Абдусаломов Г.А “Жисмоний тарбия” кафедраси аъзолари Ёрматов Ш.Ф. Иногамов Б.Б. ТТА Ёшлар иттифоқининг “Спорт ва саломатлик” йўналиши етакчиси Тўрабоев У.Т. қатнашдилар.

  

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan