ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

     Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари уюшмаси юртимизнинг иқтидорли хотин-қизларини «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» Биринчи Республика танловида  қатнашишга  таклиф қилади.

Танловда ўз ихтиролари, рационализаторлик таклифлари, инновацион  лойихаларини иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш  мақсадида бўлган олима аёллар, докторант, ўқитувчи, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, рационализатор, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт,  мутахассис  ва  тадбиркор хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин. Вақтинча ишламаётган хотин-қизлар ҳам ўзлари истиқомат қилаётган туман (шахар) Хотин-қизлар қўмитаси тавсияси билан танловда иштирок этишлари мумкин.

Танловда қатнашадиган хотин-қизларларнинг ёши бўйича чеклов йўқ.

                  ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ:

  1. Энг яхши ихтиро;
  2. Энг яхши фойдали модель;
  3. Энг яхши саноат намунаси;
  4. Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
  5. Энг яхши рационализаторлик таклифи;
  6. Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
  7. Хотин-қизлар илмий жамоасининг энг самарали инновацион лойиҳаси (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
  8. Кичик бизнес учун энг самарали инновацион лойиҳа (иқтисодиёт тармоқларининг барча йўналишлари бўйича);
  9. Таълим соҳасидаги энг самарали инновацион лойиҳа (таълимнинг барча йўналишлари бўйича);
  10. Омадли старт (ўз кичик корхоналарида инновацион маҳсулотларни жорий қилмоқчи бўлаётган тадбиркор хотин-қизлар учун);
  11. Ўқувчи қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси (лицей ва коллежларнинг ўқувчи қизлари учун).

Танловда иштирок этмоқчи бўлаётган хотин-қизлар ўзлари ишлаётган ёки яшаётган туман (шахар) Хотин-қизлар қўмитасига қуйидаги хужжатларни тоширишлари керак:

  • танловда қатнашиш ҳақидаги ариза (1-илова);
  • танлов иштирокчисининг ўзбек ёки рус тилларидаги объективкаси (2-илова);
  • муаллиф (иқтидорли  хотин-қизлар жамоаси) фаолият юритаётган муассаса раҳбарининг тавсияномаси;
  • танловга тавсия этиладиган лойиҳа (ғоя);
  • лойиҳа мавзуси бўйича чоп этилган илмий ишлар рўйхати;

–   танловга топширилаётган инновацион лойиҳа бўйича чоп этилган асосий мақолаларнинг  ва агар олинган бўлса Ўзбекистон Республикаси (халқаро) патентининг (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуқлари, дастурий маҳсулотлар)  нусҳалари илова қилинади;

–  инновацион лойиҳага тааллуқли бўлган сертификатлар, товар белгилари, дипломлар ва бошқа ҳужжатлар нусхалари;

–  лойиха йўналиши бўйича  олим  ёки етакчи мутахассислар томонидан берилган тақриз;

Танловда намойиш материаллари (инновацион махсулот ва ишланмалар, видеоролик, макет, намуналар ва бошқалар) билан бирга топширилган ишлар қўшимча балларга эга бўлади. Шунингдек танловга қўйилган лойихани  корхоналар ва турли муассасаларда амалиётга татбиқ этилганлигини ёки татбиқ этиш режалаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, синов экспериментлари ўтказилганлиги тўғрисидаги  далолатномалар, қўлга киритилган ютуқлар, бажарилган ишлар бўйича маълумотлар ва лойихага тегишли бошқа хужжатлар бўлса  нусхалари  топширилиши керак. Танловда  иштирок  этмоқчи бўлаётган хотин-қизларнинг  инновацион лойихаси бўйича чоп этилган илмий ишлари ва олган патентларида хаммуаллифлар бўлса  интеллектуал мулк эгасидан (эгаларидан)   розилик хати олишлари керак. Ариза билан бирга топшириладиган барча ҳужжатлар қоғоз шаклда, папкага тўпланган ҳолда тақдим этилади. Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ва қўйилган талабларга риоя қилинмаган  ҳамда бошқа ишлардан кўчирилган (плагиат) материаллар кўриб чиқилмайди.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган хотин-қизларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (шахар, туман) ва Тошкент шаҳридаги туман Хотин-қизлар қўмиталари томонидан 2017 йилнинг 10 октябридан 30 ноябригача душанба – шанба кунлари соат   9:00 дан  17:00 гача қабул қилиб олинади.

                      Худудий Хотин-қизлар қўмиталари телефонлари:

Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (361) 222-26-12; 0 (361) 222-72-05;  0 (361) 222-05-16;

Андижон вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (374) 223-26-03; 0 (374) 223-25-60;

Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (365) 224-10-34; 0 (365) 224-27-62;  0 (365) 224-28-65;

Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (372) 226-31-88;  0 (372) 226-65-07; 0 (372) 226-43-91;

Қашқадарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (375) 221-17-04; 0 (375) 221-08-10;

Навоий вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (436) 229-62-56; 0 (436) 229-62-27; 0 (436) 229-62-09;

Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (369) 227-09-74; 0 (369) 227-31-53;  0 (369) 227-00-05;

Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (366) 235-62-96; 0 (366) 235-21-02; 0 (366) 235-12-62;

Сирдарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (367) 225-33-77; 0 (367) 225-37-64; 0 (367) 225-13-12;

Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (376) 223-35-84; 0 (376) 223-34-18;

Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (371) 232-80-71; 0 (371) 232-80-72; 0 (371) 232-80-74;

Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (373)  244-05-34; 0 (373)  244-07-60;   0 (373)  244-05-10;

Хоразм вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (362) 223-00-84; 0 (362) 223-00-21; 0 (362) 223-00-04;

Тошкент шаҳри Хотин-қизлар қўмитаси:  0 (371) 239-47-59; 0 (371) 239-05-59; 0 (371) 239-04-66;

Бектемир тумани Хотин-қизлар қўмитаси:  0 (371) 231-15-12;

Миробод тумани Хотин-қизлар қўмитаси:  0 (371)  233-14-34;

Мирзо Улуғбек тумани Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (371)  268-07-07;

Олмазор  тумани Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (371) 246-65-58; 0 (371) 227-12-30;

Сергели тумани Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (371)  258-08-34; 0 (371)  258-13-79;

Учтепа тумани Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (371)  274-28-38;   0 (371)  274-12-94;

Чилонзор тумани Хотин-қизлар қўмитаси:  0 (371) 276-74-84;

Шайхантаҳур тумани Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (371) 241-21-62; 0 (371) 241-21-74;

Юнусобод тумани Хотин-қизлар қўмитаси: 0 (371) 237-66-60;

Яккасарой тумани Хотин-қизлар қўмитаси:  0 (371)  255-72-96;

Яшнобод тумани Хотин-қизлар қўмитаси:  0 (371)  283-98-22; 0 (371)  283-98-19;

Танловнинг марказий ташкилий қўмитаси қуйидаги манзилда фаолият юритмоқда: Тошкент шахри, Шайхонтохур тумани, Алишер Навои кўчаси 30, 3 қават,  Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси. Ташкилий қўмита телефонлари: 0 (371)  244-06-15; +998931717017; +998909717573;

Танловида иштирок этиш учун ариза шакли

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan