Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Талаба-ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни янада кучайтириш мақсадида “Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат”  маърифий учрашув тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни  ТТА даволаш факуьтети маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовуни Д.Ж.Хайтимбетов тадбирни очиб берди ва барчани тадбир меҳмонлари билан таништириб ўтди. Тадбирда гиёхвандлик, кашандалик, ОИТС ва алкоголли спиртли ичимликларни истеъмол килиш салбий окибатларга олиб келиши хакида тушунчалар бериш, бугунги ахборот хуружи авж олётган бир даврда ёшларда диний экстремизм ва терроризмга карши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, инсон соғлиги ва хаёти хавфсизлигига тахдид солувчи ходисаларга карши биргаликда курашишга ундаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, миллий кадрятларимизни эъзозлашга ўргатиш билан биргаликда бу каби иллатларга қарши сиз ёшлар фаол тарғиботчи ҳам бўлиш лозимлиги тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбир бошланмасдан олдин талаба-ёшларга “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш”га бағишланган видео намойиш этилди. Видео лавҳада дунё миқёсида наркобизнес савдоси, айниқса Афғонистон, Колумбия каби давлатларнинг бу бизнесда тутган ўрни, шунингдек наркотик моддаларнинг Ўзбекистонга ноқонуний йўллар орқали кириб келаётгани тасвирланган. Тадбирда  Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А. Бобомуратов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Х.Эшов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ходими С.А.Жабборов, Тошкент шаҳар наркология диспанцери врач-наркологи А.А Глазнов ва  ТТА барча факультет декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар, гуруҳ мураббийлари даволаш факультети  1-2 курс талабалари жами 100 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan