ТТА “ҲАЁТ БЕБАҲО НЕЪМАТ” РУКНИДАГИ “ОИТССИЗ – КЕЛАЖАК САРИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

2017 йилнинг 27 ноябрида Тошкент тиббиёт академиясининг академик лицей мажлислар зали ва “Шифокор” спорт мажмуасида Тошкент тиббиёт академияси мураббийлар кенгаши, юқумли ва болалар юқумли касалликлари, эпидемиология кафедралари ташаббуси билан “1- декабрь Халқаро ОИТС/ОИВга қарши курашиш куни” га бағишланган  “Ҳаёт бебаҳо неъмат” рукнидаги “ОИТСсиз – келажак сари” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Унда Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари, етакчи мутахассислар, талаба ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. “ОИТСсиз – келажак сари” мавзусидаги тадбир талабаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тиббий саводхонлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилди. 2017 йил бошидан ҳозирга қадар ТТА Маънавий-марифий бўлими жамоат ташкилоти: ЁИБТ фаоллари, ХҚҚ аъзолари, касаба уюшмалари иштирокида Тошкент тиббиёт академияси талабалари, ўрта мактаб, коллеж ўқувчилари орасида .тиббий онгни ривожлантириш мақсадида соғлом турмуш тарзи тарғиботига оид семинар-учрашувлар, 80 дан ортиқ маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбир уч қисмда ташкил қилинди. Тадбирнинг биринчи қисми иштирокчиларни ОИТС/ОИВ касаллигининг тарқалиш йўллари, профилактикаси борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништиришга йўналтирилди. Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ректори Туйчиев Лазиз Надирович кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра Республика ОИТСга қарши курашиши маркази етакчи мутахассиси, т.ф.н Усманов Собир Умарович сўзга чиқди. Шундан сўнг “Дунёда ва Ўзбекистонда ОИТС/ОИВ касаллигининг тарқалганлиги”, “ОИТС/ОИВ инфекциясининг меҳнат мигрантлари орасидаги эпидемиологик хусусиятлари”, “ОИТС/ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари”, “ОИТС/ОИВ инфекциясининг клиник кечиши ва замонавий даволаш усуллари”, “ОИТС/ОИВ инфекциясининг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзуларида иқтидорли талабалар томонидан тайёрланган маърузалар ўқиб эшиттирилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида соғлом турмуш тарзи асосида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида ТТА талабаларининг “1- декабрь Халқаро ОИТС/ОИВга қарши курашиш куни” га бағишлаб чизилган расмлар кўргазмаси “Шифокор” спорт мажмуасида намойиш этилди. Тадбирнинг учинчи қисми “1 – декабрь Халқаро ОИТС/ОИВ га қарши курашиш куни” бўйича факультет талабаларининг спортга бўлган қизиқишини имкон қадар такомиллаштиришга қаратилган спорт мусобақалари беш тур (қувноқ стартлар, стол тенниси, шахмат-шашка, минифутбол ва валейбол) кўринишида “Шифокор” спорт мажмуасида ташкил этилди. Шунингдек тадбирда ТТА бадиий ҳаваскорлар тўгараги аъзолари ва “Адреналин” ҚВЗ жамоасининг чиқишлари йиғилганларга юқори кайфият улашди. Тадбир сўнгида Тошкент тиббиёт академиясининг профессорлари, фан доктор ва фан номзодларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан, иштирокчилар орасидан биринчи ўрин (ОИТС/ОИВ инфекциясининг меҳнат мигрантлари орасидаги эпидемиологик ҳусусиятлари мавзусида тиббий профилактика факультетининг 601 гуруҳ талабаси Л.Тошпулатова), иккинчи ўрин (ОИТС/ОИВ инфекциясининг клиник кечиши ва замонавий даволаш усуллари мавзусида тиббий-педагогика факультети, юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси магистр талабалари Д.Каримов., Х.Садиқов), учинчи ўрин (Дунёда  ва Ўзбекистонда ОИТС/ОИВ касаллигининг тарқалганлиги мавзусида даволаш факультетининг 512 гуруҳ талабалари Д.Қалендарев., А.Одилов) соҳиблари деб топилди. Бундан ташқари ОИТС/ОИВ инфекциясининг олдини олиш чора-тадбирлари мавзусида Ж.Мустанов ва ОИТС/ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари мавзусида ОМХ факультетининг 105-гуруҳ талабаси М.Исоқовалар эса фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan