«Экология ва инсон саломатлиги лойиҳаси»доирасида II халқаро симпозиум бўлиб ўтди

II ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМ

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ – КОРЕЯ УНИВЕРСИТЕТИ

The 2nd International Joint Symposium

Tashkent Medical Academy-Korea University

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2956-сонли “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Республикасининг Корё университети билан  “Экология ва инсон саломатлиги лойиҳаси” доирасида меморандум имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2955-сонли  қарорига асосан 5A510302 «Атроф муҳит  ва инсон саломатлиги» магистратура йўналиши очилди. Ушбу магистратура йўналиши экология ва атроф муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш ҳамда инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрлайди. Президентимиз Қарорларида кўрсатилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ва Корё университети билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган Иккинчи Халқаро симпозиум 2017 йил 28 ноябр соат 9:00 дан 17:00 гача Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг мажлислар залида ўтказилди.

Симпозиумда Ўзбекистон Республикасининг Экоҳаракат марказий кенгашининг бошлиғи Б.Алиханов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси жаноб Квон Йонг Ву, Тошкент Тиббиёт Академиясининг ректори Л.Н.Туйчиев, Тошкент Тиббиёт Академиясининг ўқув ишлари бўйича проректори Ш.А.Боймуродов, Корея Университетининг профессори Д.Чой бошчилигида  ўқитувчи-профессор ва магистратура талабалари, Тошкент Тиббиёт Академияси Атроф муҳит ва инсон саломатлиги кафедрасининг кафедра мудири Ф.И.Саломова бошчилигида профессор-ўқитувчи ва магистратура талабалари иштирок этишди.

Симпозиумни ТТА ректори Туйчиев Лазиз Нодирович очиб бердилар. Корея университетининг профессори Д.Чой ТТА ректори Л.Н.Туйчиевга Корея Университети ректорининг совғаси тариқасида Корея халқининг қадимий миллий чолғу асбобини топширди.

Симпозиумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси спикери муовини, Ўзбекистонда экологик ҳаракат Марказий Кенгашининг ижроия қўмитаси раиси, профессор Б.Алихонов, Корея Республикасининг мухтор элчиси жаноб Квон Йонг Ву, Корея Университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби профессори жаноб Чой Дже Ук сўзга чиқиб иккинчи халқаро симпозиум қатнашчиларини табрикладилар.

Корея Университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби профессори жаноб Ки Мюнг “Объективное здровье: повестка дня, как внутри страны, так и в международном пространстве” мавзусида, ТТА профессори Ш.А.Боймурадов “Перспективы подготовки кадров в области охраны окружающей среды в ТМА”, Корея университети профессори Минг Жунг Чо “Изучение научно-исследовательского потенциала в сфере здравоохранения в Узбекистане”, Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири т.ф.д. Ф.И.Саломова “Подготовка специалистов в области охраны окружающей среды и здоровья человека в ТМА”, Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби изланувчиси Йо Сеунг Ми “Введение национального консультативного центра по вопросам полиса медицинского страхования в Корее”, ТТА коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси мудири, профессори Г.Т. Искандарова “Окружающая среда и значение дефоляции в хлопководстве”, ТТА Атроф муҳит ва инсон саломатлиги йўналиши магистри Б.Нурматов “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида экологик таълимнинг аҳамияти”, ТТА коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доценти Г.Ф.Шеркузиева “Атмосфера гигиенаси соҳасидаги қонунчилик”, Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби изланувчиси Жеон Сеонгхо “Генеральный план по улучшению состояния окружающей среды для развивающихся стран в Корее”, Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби изланувчиси Ким Син Ах “Программа оказания  медицинской помощи мигрантам и малообеспеченным лицам”, ТТА Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ассистенти Ж.Ф.Жаҳонов “Радиологик бўлимлардаги тиббий ходимларнинг меҳнат шароитлари ва саломатлигини гигиеник баҳолаш”, Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби талабаси Ли Хйе Мин “Анализ состояния исследований в области здравоохранения в Узбекистане”, Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби талабаси Лим Хииджин “Оценка вредности чернил татуировки”, Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби талабаси Чо Вонджу “Связь между  посещениями отделения неотложной помощи для лечения острого вирусного энтерита и метеорологическими факторами в г. Сеуле”, Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби талабаси Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби талабаси Ли Санг Ин “Электро-магнитные поля, излучающие сотовые телефоны и нейродегенаративные заболевания: систематический обзор”, Корея университетининг жамоат саломатлиги олий мактаби талабаси Ким Джин А. “Частота заболеваемости гриппоподобными заболеваниями и факторы риска в трех общинах Корее: перспективное когортное исследование” мавзуларида маъруза қилдилар.

Шу билан бирга Атроф муҳит гигиенаси кафедраси доценти Н.О.Ахмадалиева, катта ўқитувчи С.А.Шарипова, Атроф муҳит ва инсон саломатлиги йўналиши магистри А.Истамов “Пути решения проблемы улучшения условий труда и сохранения здоровья преподавателей ВУЗов”, Атроф муҳит ва инсон саломатлиги йўналиши магистри Х.Касимова “Современные проблемы окружающей среды и здоровья человека”, Радиацион гигиена йўналиши магистри З.Турабаева “Некоторые аспекты экологической ситуации в Узбекистане” мавзуларида постер докладлари билан иштирок этдилар.

2-Халқаро симпозиумда Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ва магистр талабалари ҳамда Корея университетининг профессор-ўқитувчилари ва магистр талабалари Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва атроф муҳитни ифлослантирувчи манбалар ва уларнинг инсон саломатлигини таъсирини ўрганиш бўйича долзарб масалаларни ўз маърузаларида ёритиб ўтдилар.

ТТА Атроф муҳит гигиенаси кафедраси


Фотолавҳалар:

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan