ТТА бир гуруҳ ходимлари «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирландилар

Бу йил Президентимиз Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Конституциясининг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, фуқаролар, айниқса, ёшлар қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонун қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони таъсис этилди.

Ўзбекистон конституциясини 25 йиллик байрами  олдидан ушбу эсдалик нишон билан жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Тошкент тиббиёт академияси жамоасидан 6 нафар профессор-ўқитувчилар ва ходимлари тақдирландилар.

  1. Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги Турғунпўлат Обидович Даминов;
  2. Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Надирович Туйчиев;
  3. ТТА қошидаги академик лицей директори Шермуродов Анвар Рахмонқулович;
  4. ТТА ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Ўткир Миршарапович Миршарапов;
  5. ТТА ахборот ресурс маркази директори Кузьмина Галина Викторовна;
  6. ТТА ўқув-услубий бўлим услубчиси Юсупов Ғайрат Соқижонович.

Бош Қомусимизнинг ижроси ва тантанасининг қарор топишида ва ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишида ўз ҳиссаларини қўшган барча юртдошларимизни «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан яна бир қутлаб қоламиз.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan