ЁШЛАРНИНГ «МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ»ИНИ ОШИРИШ ОЙЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, қатор манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 ноябридан 22 декабрига қадар «Ёшлар ўртасида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ойлиги» ўтказилмоқда.

Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари орасида ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ойлик доирасида таълим муассасаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, гиёҳвандлик каби иллатларга қарши курашишга қаратилган давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

2017 йилнинг 13 декабр санасида Тошкент тиббиёт академиясида 22 ноябрдан 22 декабрига қадар  «Ёшлар ўртасида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ойлиги»  муносабати билан   даволаш факультетининг 2-босқич талабалари билан бўлиб ўтди.

Тадбирда ТТАнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов олиб борди. Тадбирда Олмазор туман ИИБнинг профилактика катта инспектори Ш.С.Дусяров иштирок этди.

Ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Фарзандларни баркамол этиб тарбиялашда оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Ота-оналар фарзанди таълим-тарбия олишини назорат қилиш билан бирга, бўш вақти қандай ўтаётгани, нималарга қизиқиб, кимлар билан ошно бўлиб вояга етаётганини доимо назорат қилиб бориши давр талабига айланмоқда. Ота-оналарнинг болалар тарбиясига масъуллиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида ҳам қайд этилган. Унга кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Мамлакатимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги қайд этилди. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ички ишлар идоралари профилактика хизмати ходимлари, жамоат тузилмалари ҳамда фуқаролар ҳамкорлигининг тўғри ташкил этилишига боғлиқлиги айтиб ўтилди. Тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тавсиялар берилди. Ёшларни огоҳликка чорловчи хонанда Қиличбек Мадалиевнинг  «Ўзбек эмас» қўшиғига ишланган видеоклип намойиш этилди.

 

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan