ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

2017 йил 14-декабр куни профессор-ўқитувчилар ва тиббий профилактика, ОМХ факультетларининг талабалар ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, унинг ёшлар келажагига таҳдиди ҳамда салбий оқибатларини тушунтириш мақсадида, лицей залида экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтқазилди.

Тадбирни ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А Бобомуратов кириш сўзи билан очиб берар эканлар, жумладан:

Диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик, терроризмни бугун бутун дунё халқлари қоралайди. Чунки, уларнинг асл мақсади диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазлатларга қарши қаратилган. Терроризм — дин, миллат, чегара билмайди. Ҳаётда яшашдан мақсади бўлмаган, инсоний ҳис-туйғуларини йўқотганлар ана шундай қабиҳ ишларга қўл уришади.

Бугун дунё майдонларидаги минтақалар ва ҳудудларни мафкуравий бўлиб олишга уринишлар турли йўллар билан амалга оширилмоқда. Ўзини дўст, миллатдош, ватандош қилиб кўрсатаётган жоҳиллар ғараз ниятлари йўлида ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшларни, иродасиз кишиларни, соддадил хотин-қизларни йўлдан уришга ҳаракат қилишаяпти, дедилар.

Тадбирда Ўзбекистон мусурмонлари идораси вакили Тоҳир Махмудов иштирок этди ташкиллаштирилган бу учрашув жуда муҳим эканлиги ва ҳар бир талаба бу долзарб муаммоларни онгига сингдирмоғи ва ҳаётга тадбиқ қилмоғи зарур деб таъкидлаш асносида талабалар ўртасида турли ёт ғояларнинг олдини олиш, уларни диний экстремезм ва терроризмнинг асл мақсади ҳамда глобаллашув даврида миллий ғоянинг ёшлар руҳиятида акс эттириш хусусида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Сўнгги пайтларда террористик гуруҳлар томонидан интернет тармоғида тарғибот-ташвиқотнинг кучайтирилгани бу йўлга билиб-билмай кириб қолаётганларнинг сонини ортишига сабаб бўлаяпти. Яна бир ачинарли ҳол. Кейинги пайтларда ақидапарастлар ёшлар ичидаги фаоллигини, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш каби усулларни амалга оширишмоқда. Хорижга иш ахтариб кетган айрим ёшларимиз диний экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушиб, юртга қайтганидан сўнг, ён-атрофидагиларни ўз ортидан эргаштиришга ҳаракат қилаётганликлари кузатилмоқда.

Факультетларнинг деканлари “Экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида бўлиб ўтган тадбирга ўз муносабатларини билдириб, унга қўшимча тарзда ТТАнинг “Одоб-аҳлоқ қоидалари” тўғрисида тўхталиб ўтдилар ва барча талабалар унга амал қилиши шартлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Жумладан: Талабалар дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, турли спиртли ичимликлар ичмаслик, атрофдагиларга нисбатан яхши муомалада бўлиши ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ўз ҳиссаларини қўшишлари ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Дарсдан бўш вақтлари кутубхоналарга бориб бадиий китоблар ўқишларига, ҳар хил тўгаракларда қатнашишларига, спорт турлари билан шуғулланишларига маслаҳат бердилар. Бунинг учун давлатимизда барча шароитлар мавжудлиги тўғрисида гапирдилар. Улар ўз марузасида мамлакатимиздаги барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва тараққиётимиз йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача гапириб ўтдилар ва ўз маърузаларини тамомладилар.

Тадбир сўнгида, тадбирнинг таъсирчанлиги, аҳамияти ва унинг моҳиятининг тўлиқ очиб берилганлиги натижасида “Экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида бир нечта талабалар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар ва хонанда Қиличбек Мадалиевнинг “Ўзбек эмас” қўшиғига ишланган видеоклипидан тадбирда иштирок этаётган Академиянинг фаол ва ижодкор талабаларидан икки нафари Хикматов Достон (тиббий профилактика факультетининг 202А гурух талабаси) ва Муҳаммаджоновна Мадина (тиббий биология йўналишининг 202 гуруҳ талабаси) ўз қаламларига мансуб бўлган ва тадбир давомида ёзган шеърларини иштирокчилар ҳукмига хавола қилдилар:

 

Дунёларга донғи кетган Ўзбекистоним,

Танда юрак жўш урмоқда сен боринг учун,

Ардоқлайин, эъзозлайин, берайин жоним,

Хатто фидо бўлай майли, равнақинг учун.

 

Муҳаммаджоновна Мадина

(тиббий биология йўналишининг 202 гуруҳ талабаси)

 

ЎЗБЕК ЭМАС

 

Ўз боласин қонига юз ювганлар,

Юртим тинчлигини пулга сотганлар,

Ўзбегимни кўп иснодга қўйганлар

Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

 

Юртим жамолига тиз чўккан жаҳон,

Оламни титратган Темурдай хоқон,

Хали кўплаб чиқгай бу юртдан султон,

Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

 

 

Қон йиғлатиб ташлаб кетган онасин,

Манқурт бўлиб унутгандир боласин,

Ўйламаса ўзбегимнинг эртасин,

Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

 

Меҳрибон, меҳмондўст ўзбегим халқи,

Дунё бошқаришга етгайдир ақли,

Кимгадир бош эгар нотавон аҳли,

Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

 

Илм-фан маёғин ўт олдирган у,

Оламда адолат ўрнатганда у,

Бу дунёда асли хақиқатдир шу,

Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар.

 

Хикматов Достон

(тиббий профилактика факультетининг 202А гурух талабаси)

 

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

ФОТОЛАВХАЛАР:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan