МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ОШИРИШ ОЙЛИГИДА МАГИСТРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Мафкуравий иммунитет қачон шаклланади? Бу борадаги долзарб вазифалар нималардан иборат? Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирдаги маърузасида аҳолининг турли қатламлари орасида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва уни муттасил мустаҳкамлаб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Зеро, ҳар қандай халқ ва жамият, унинг турли муассаса ва ташкилотлари мамлакатнинг умумий мақсадлари ва миллий манфаатларини тўғри англаб, аҳолининг турли қатламларида ўзига хос ва мос мафкуравий иммунитетини шакллантириб ҳамда уни муттасил мус­таҳкамлаб бормаса, айрим ёшларнинг бегона ва зарарли ғоялар таъсирига тушиш эҳтимоли тобора ортиб бораверади. Бу ҳар қандай даврда ҳам кенг қамровли ғоявий тарбияни режали йўлга қўйиш, соғлом мафкура тамойилларини аҳоли қалби ва онгига муттасил сингдириб бориш ишини доимо диққат марказида тутиш зарурлигидан далолат беради.

Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда нафақат аҳоли орасида, балки талаба-ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш масаласи устувор вазифалардан бири сифатида  Жорий йилнинг 14 декабр санасида ТТАга қарашли академик лицей мажлислар залида

–       Хуқуқбузарлик ва уни олдини олиш чора – тадбирлари;

  • Экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари;
  • Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат;
  • Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари;
  • Одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат каби бугуннинг энг долзарб мавзуларида магистратура талабалари билан учрашув тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов очиб бериб тадбирда иштирок етаётган меҳмонлар билан таништирдилар. Т.А. Бобомуратов бугунги биз ташкиллаштирган бу учрашув жуда муҳим нимага деганда ҳар-бир магистр бу долзарб муаммоларни онгига сингдирмоғи ва ҳаётга тадбиқ қилмоғи зарур деб таъкидладилар. Сўнгра магистрларга мамлакатимиз бош Қомуси бўлган конституция қабул қилинганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирдаги юртбошимиз маърузаларидан парчалар келтириб барча тадбир иштирокчиларини яна бир бор конституция қабул қилинганлигига 25 йиллиги билан қутлади ҳамда магистрлар билан ўтказилаётган мазкур учрашувнинг аҳамияти ва моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир Тошкент шахар Олмазор тумани 20-сонли ИИБ бошлиғи, майор И.Т Тўлаганов, Ўзбекистон мусурмонлар идораси вакили Тоҳир Маҳмудовлар, ТТА ёшлар иттифоқи БТнинг маънавий-маърифий ишлар етакчиси Б.Нурматов, магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамов, гуруҳ мураббийлари ва магистратура маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини П.Файзибоев, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари иштирокидаги қизиқарли маърузалар, савол жавоблар тарзидаги фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Дарҳақиқат, маънавияти юксак фарзандларни Ватанга содиқ, меҳр-мухаббатли, мард, жасур ва соғлом қилиб тарбиялаш учун ота-онанинг ёнида маҳалла-куй, мактаб ҳамда кенг жамоатчилик бирдек масъул ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов «Менинг энг катта ишончим, мадад, таянчим бу ўсиб келаётган ёшлардир»-дея, мустақилликнинг илк кунлариданоқ эртанги кунимизнинг ёруғ истиқболи бўлган ёшларга алоҳида эътибор кўрсатган эдилар. Мазкур эътибор самарасини эса ёшларга яратилган шарт-шароитларда кузатишимиз мумкин. Ҳозирда уларни ҳар томонлама ва манфаатларини ҳимоялаш борасида ҳуқуқий ҳужжатлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Юртимизда ўсиб-улғаяётган ёшлар мавжуд имконият ва имтиёзлар асосида ҳаётда ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаётганлигини шоҳиди бўлмоқдамиз деб таъкидладилар.

Тадбир давомида ТТАда жорий қилинган “Одоб-аҳлоқ қоидалари” тўғрисида тўхталиб ўтдилар ва барча магистрлар унга амал қилиши шартлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Жумладан: Магистрлар дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, турли спиртли ичимликлар ичмаслик, атрофдагиларга  нисбатан яхши муомалада бўлиши ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ўз ҳиссаларини қўшишлари ва магистраларни дарсдан бўш вақтлари кутубхоналарга бориб бадиий китоблар ўқишларига, ҳар хил тўгаракларда қатнашишларига, спорт турлари билан шуғулланишлари айтиб ўтилди ва мамлакатимиз ишончи ва келажаги бўлган ёшларни соғлом ва баркамолигини таъминлаш борасида пойдевори мустаҳкам, тинчлиги, ободлиги, осойишталиги барқарор заминни бехатарлигини таъминлаш ва асраб-авайлашда Фитрат бобомизнинг ёш авлоднинг тарбияси ҳақидаги фикрларини эслатиб ўтдилар, жумладан: «Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ» деган фикрлари ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов томонидан таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида магистратура бўлими бошлиғи А.А Имамов магистрларни замон билан хамнафас хаёт кечириши, турли оқимларга қарши туриши, магистрлар ўқиши давомида бакалавр талабаларига ўрнак бўлишлари, атрофдаги кечаётган воқеа-ходисаларга бефарқ бўлмасликлари борасида таъкидлаб ўтдилар.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими

ФОТОЛАВХАЛАР:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan