Тошкент Тиббиёт Академияси Латвиянинг етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари билан хорижий етакчи илмий-таълим муассасалари ўртасида яқин истиқболли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш мақсадида, 2017 йилнинг 11-15 декабр кунлари Тошкент тиббиёт академиясининг ректори профессор Л.Туйчиев билан Латвия университети, Страдыня номидаги Рига университети ва Риганинг Шаркий клиник университет шифохонаси бмлан биргаликда учрашув ва музокалар ўтказилди.

Маълумот учун: Рига Страдиня университети 1950 йилда Латвия тиббиёт факултети негизида ташкил этилган. Ҳозирги кунда университет Латвиянинг етакчи тиббий таълим муассаси ҳисобланади. Университетда 9 та факультет, 9 та лаборатория, 4 та илмий тадқиқот институти, 35 та клиник таълим базаси бор, университетда 1400 ҳодим ишлайди. Университетда ҳозирда 10000 дан ортиқ талабалар итаҳсил оладилар, улардан 2500 таси хорижий талабалар (уларнинг  60% ни Германия ва Швеция фуқоролари ташкил этади) ҳисобланади.

Латвия Тиббиёт факултети 1919 йилда шифокорларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган ва 1997-йилда қайта тикланган. Ҳозирги кунда факултетда 100 дан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда. 122 та нафар профессор ўқитувчилар фаолият юритишади.

Рига Шаркий Клиник Университетининг касалхонаси Латвиянинг турли профилларга иҳтисослашган йирик ва етакчи тиббиёт муассасидир.Касалхонада 4396 нафар ҳодим фоалият юритади. Касалхона йилига 100 мингдан ортиқ стационар ва 300 мингта поликлиника беморларига ҳизматлар кўрсатади.  Касалхонада ўринлар сони 2000 тани ташкил этади. У Страдиня номидаги Рига университети ва Латвия Университетининг талабалари учун клиник база ҳисобланади.

Учрашув мобайнида тиббиёт соҳасидаги илм-фан ва таълимни ҳамкорлик орқали ривожлантиришга, биргаликдаги тиббий дастурлар  ва илмий-амалий табдирлар ташкил этишга, Латвия ва академия профессор-ўқитувчилари  ва талабалари билан алмашиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга саволларига  алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик борасида тиббиёт ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича, Латвиянинг етакчи профессорлари ва тиббиёт мутаҳассисларини Тошкент тиббиёт академияси базаси ҳудудида, шунингдек Урганч ва Фарғона филиалларида мастер-класслар, семинарлар ва амалий машғулотлар ўтказишларини ташкил этиш, биргаликда илмий мақолалар чоп этиш, таълим муассасалари учун ташкил этилган грант асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва илмий-амалий дастурларда иштирок этишн йўлларини муҳокама қилдилар.

Учрашу натижаси бўлиб, ўзаро келишув меморандумларининг имзоланиши бўлди, улар эса келажакдаги янада самарали ҳамкорликни ривожлантирш учун мустаҳкам асос бўлиб ҳизмат қилади.

Тиббий таълим соҳасида  халқаро алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантириш шу билан бирга дунёнинг етакчи тиббиёт муассасалари  билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш Ўзбекистон тиббиёт ходимларини тайёрлашда инновацион ёндашувлар борасида тажриба алмашиниш ва талабаларини ўқитиш жараёнига илғор хорижий амалиётни тадбиқ этишга ёрдам беради, бу эса аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам даражасини халқаро стандартлар даражасида амалга ошириш имкониятини беради.

Юқорида такидла ўтилган Латвия университетларида ўз малакаларини ошириш истагини билдирган ТТА ходимларини халқаро алоқалар бўлимига мурожат қилишингизни сўрайман.

 ТТА халқаро алоқалар бўлими

 

 

Translate: English, Russian

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan