ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС БУРЧ

Жорий йилнинг 21 –22 декабрларида Харбий ватанпарварлик ойлиги муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясининг харбий тиббиёт факультетининг жамоаси иштирокида 4 ва 5 сонли талабалар турар жойларида  академия талабаларида Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги учун дахлдорлиги ва масъуллик туйғусини янада ошириш мақсадида давра сухбати бўлиб ўтди.

«Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Тошкент тиббиёт академиясининг харбий тиббиёт факультети “ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС БУРЧ” мавзусида тиббиёт хизмат полковники – Хужманов Ўтамурод Мамарасулович, тиббиёт хизмат подполковники –  Сиддиқов Комилжон Садриддинович, сержантлар – Мансуров Бахтиёр Илхомович, Усмонхужаева Дилдора, Тиббиёт хизмат полковники – Нуруллаев Арзиқул Жўрақулович, Тиббиёт хизмат подполковники – Примов Хайрулла, мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий клиник госпитали бошлиғи ўринбосари, тиббиёт хизмати подполковниги Паянов Иброҳим Хусановичлар ва 15 нафар  курсантлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Тадбирда ТТА маънавий-маърифий ишлар проректори Т.А.Бобомуратов, даволаш факультетининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул шахс Ж.Хайтимбетов, ТТЖ дирекциясининг директор ўринбосари Б.Рахматов,  4-ТТЖ тарбиячиси А.Самадов, 5-ТТЖтарбиячилари Ғ.Ғ.Утаев, Л.Ю.Махмудовлар талабаларни байрам билан табриклаб, ўзларининг тайёрлаб келган бадиий, хажвий ҳамда Ватанни мадх этувчи мусиқали чиқишлар билан, тадбир иштирокчиларини қутладилар.

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan