ТТА 2017-2018 ўқув йили битирувчиларига бағишланган тантанали маросим

ШИФОКОРЛИК МАСЪУЛИЯТИ – УЛКАН ШАРАФ
(Тошкент тиббиёт академиясида 2017-2018 ўқув йили битирувчиларига
бағишланган тантанали маросим) 

Халқ ишончи, меҳри ва ҳурматини фақат ва фақат фидокорона меҳнат, қатъий интизом, касбга бўлган юксак масъулият билан қозониш мумкин. Айниқса, инсон ҳаёти, унинг энг катта бойлиги — соғлиғи  билан боғлиқ тиббиёт соҳасида бу мезоннинг аҳамияти ниҳоятда катта.

Давлатимиз раҳбари ўтган қисқа даврда соғлиқни сақлаш тизими ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари юзасидан беш марта йиғилиш ўтказгани, соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган ўттизга яқин фармон ва қарорлар эълон қилингани ҳам бир ҳақиқатни англатади: соғлиқни сақлаш масаласи ҳар бир одамнинг кундалик ҳаётига тўғридан-тўғри дахлдор бўлиб, бу борадаги муаммолар аҳолининг саломатлигига, охир-оқибатда жамиятимизнинг ижтимоий кайфиятига, халқнинг давлатга, ҳукуматга бўлган ишончига таъсир кўрсатади.

Сўнгги ислоҳотлар натижасида олий тиббий таълим муассасаларида бакалавриат босқичининг (даволаш иши) 7 йил давом этиши ҳам замон талабларига жавоб бермас, ҳам мазкур таълим учун асос­ланмаган ҳолда ортиқча маблағни талаб этар, кадрлар таъминотига сезиларли салбий таъсир кўрсатаётган эди. Президентимизнинг шу йил 5 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2017-2018 ўқув йилидан даволаш иши, касбий таълим (даволаш иши), ҳарбий-тиббиёт иши (даволаш иши), педиатрия иши 6, тиббий-биологик иши 4 ва тиббий профилактика иши 5 йил этиб белгиланди. Эътиборлиси, ҳозирги вақтда “даволаш иши”, “касбий таълим” (даволаш иши), “ҳарбий тиббиёт иши” (даволаш иши), “педиатрия иши” бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олаётган 2-5-босқич талабалари ҳам таълимни 6 йиллик ўқув дастури асосида давом эттириши кўзда тутилган.

Нафақат бутун республикада, балки, бутун дунёда ўз нуфузи ва обрўсига эга Тошкент тиббиёт академиясининг бугун 7 курсини яъни, Даволаш (245 нафар), тиббий педагогика (132 нафар), тиббий профилактика (120 нафар), ОМХ (89 нафар) факультетларининг жами 586 нафар битирувчилари қаторида мен ҳам шифокорлик бурчини сидқидилдан ва виждонан адо этишда тиббиёт соҳасига катта эътибор қаратиб, – дейди Даволаш факультетининг 705 гурух талабаси Вафоева МАДИНА, – биз ёш кадрларга ишонч билдириб юксак имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмановга миннатдорчилик билдириб, ота-онам, халкимиз ва бизни олий  маълумотли шифокор бўлиб етишишимизга ҳисса қўшган ТТА раҳбариятига, профессор-ўқитувчиларига ва устозларимизга миннатдорчилик билдираман.

Айнан шу мақсадда 2018 йилнинг 8 январида Тошкент тиббиёт академиясига қарашли академик лицейлар залида Тошкент тиббиёт академиясини  2017-2018 ўқув  йили  битирувчиларини Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига ишга юборилиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадхиясининг янграши билан бошланиб, табрик учун сўз Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва ўқув юртлари бошқармаси бошлиғи Ўктам Сафоевич Исмаилов, Тошкент  тиббиёт академияси ректори Туйчиев Лазиз Надировичга, даволаш факультети декани Холматова Барно Турдихўжаевнага ва Даволаш факультети битирувчиларига ва битирувчиларнинг ота-оналарига берилди. Тиббий педагогика факультетининг талабалари Ҳидоятов Кароматулло (“Академиям” шеъри) ва Феруза Файзиева (“Ўзбекистон” шеъри) ўз қаламларига мансуб шеърларини ўқиб эшиттирдилар. Битирувчиларни 2017-2018 ўқув йилини тамомлаб, жонажон Академиясидан орзулари йўлида сафланаётган битирувчи талабаларга ўқув ишлари бўйича проректор Боймуродов Шухрат Абдужалилович эшиттиради ва тантанали равишда маълумотнома тарқатилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёдини барча битирувчи талабалар иштрокида қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Тошкент тиббиёт академиясидаги маданият уй негизида ташкил этилган бадиий хаваскорлик тўгаракларининг аъзоларидан иборат талабалар иштирокида “Аввал Келинг, кўринг Ўзбекистонни” (тиббий профилактика факультети талабаси Шахзод Жўраев), “Санамгина” (эстрада хонандаси Феруза Рахимова), “Совға қилган рўмолим” (Элъмурод Мирзаев), “Тушди кўзим, ёнди дилим” (Маданият уйи рахбари М.А.Абдуллаев) каби куй қўшиқлар ижро этилди.

Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, Президентимизнинг узоқни ўйлаб, тиббий таълимни комплекс ривожлантиришга қаратилган топшириқлари ижроси тиббий таълим муассасалари кадрлари салоҳиятини ошириш, тиббиёт олий ўқув юрти талабаларининг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва пировард натижада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашга хизмат қилади.

Шифокорлик касбининг ўз машаққати, заҳмати бор. Бемор қалбига, аввало, ишонч, сўнг унинг дардига шифо улашиш чинакам фидойилик демакдир. Буни чуқур ҳис этган соҳа вакиллари шифокорлик сари қўйилган илк қадам — талабалик давриданоқ қатъий интизому юксак масъулият билан ишлашни ўзининг кундалик қоидасига айлантиришига ишонамиз.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими


Тадбир жараёнидан фотолавҳалар:

 

Translate: English

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.