Азим Самарқандда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги

Мамлакатимизда ҳар йили 14 январда, Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сиз-у бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак арзийди.

Мамлакатимизнинг мард, шижоатли, ўктам йигитлари армия хизматидан заҳирага бўшатилганларидан кейин ҳам ҳарбий хизматдаги каби ғайрат-шижоат билан юрт равнақи йўлида турли соҳаларда фидокорона масъулият билан меҳнат қилмоқдалар. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.

Мана, сал кам бир ойдан бери юртимиз узра давом этиб келаётган “Харбий ватанпарварлик ойлиги” негизида барча олий таълим муассасалари каби ушбу ойлик Тошкент тиббиёт Академиясида ҳам уюшқоқлик билан ўтказиляпти. 2018 йилнинг 9-12 январь кунлари Тошкент тиббиёт академиясининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Т.А.Бобомуратов бошчилигидаги Тошкент тиббиёт академиясининг бир гурух профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ азим Самарқанд шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.

Хизмат сафари Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ахолиси билан Тайлоқ қишлоқ хўжалик коллежида учрашув билан бошланган бўлса, Самарқанд шаҳар Хаво хужумидан мудофаа кушинларининг харбий хаво кучларига карашли 84112 қисми, Самарқанд вилоят Адлия бошкармаси, Самарқанд вилоят мудофаа бошқармаси, Самарқанд харбий прокуратураси ва харбий суди ва Самарқанд шаҳар 9-сон, 37-сон ва 45 сонли умумий ўрта мактабларида учрашувлар ва тадбирларда иштирок этишиб Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ташкил этилишини 26 йиллиги, 14-январь –  Ватан ҳимоячилари куни ва Харбий ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилаётган тадбирларда бевосита иштирок этиб қайтдилар.

Бинобарин, тинчлик – бебаҳо неъмат экан, уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса, бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир.

Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгуси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик туфайлидир.

Ана шундай эзгу ва савобли ишларни бажаришга Ватанимиз ҳимоячилари, тинчлигимиз посбонларига матонат, мардлик ва жасорат каби фазилатлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.