БАКАЛАВРИАТ – КАМОЛОТ ПИЛЛАПОЯСИНИНГ НЕГИЗИДИР!

Инсон хаётининг энг беғубор палласи, навқирон куч-қувватга, ақл-заковатга, ғайрат ва шижоатга тўлга даври, касб-ҳунар, илм-фан ўрганиш – ёшлик чоғига тўғри келади. Шубҳасиз, ҳар бир инсоннинг болалигида «Келажакда ким бўлсам экан” деган савол мияси да чарх уриши табиий. Бир куни ҳарбий, бир куни таржимон, бошқа куни эса ўқитувчи…Агар инсон мақсадни аниқ белгилаб олган бўлса, у ҳаёт гўзаллиги, яшаш завқи ва умр саодатини ҳам англаб яшайди. У яхши ном, эзгу амаллар қолдиришга ҳаракат қилади. Баъзи инсонларнинг мақсади кишиларга ёрдам кўрсатиш, оғирини енгил қилиш, дардига малқам бўлиш орқали ўз касбидан халоват топишлан иборатдир. Бундай инсонларга келажакда олқишни ҳам, турли даражаю мақомларни хам халқ беради.

Хозирги инсоннинг фақат маълум хажмдаги билимлар ташувчиси сифатидагина эмас, балки, аввало, жамият фуқароси, унинг фаол қурувчиси сифатида тарбияланишига эришмоқ зарур.

Навқирон фуқаронинг тарбиялаш, жамиятимизнинг хақиқий эҳтиёжларидан келиб чиқадиган ижтимоий топшириқ, хозирги замон таълми-тарбияси тизими олдида турган биринчи галдаги вазифадир. Жумладан, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томомнлама баркамол шахс – фуқарони шакллантиришни назарда тутади. Шу тарзда фуқаронинг энг асосий Конституциявий хуқуқларидан бири билим олиш, ижодий қобилиятни намоён этиш, касби бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқи рўёбга чиқарилади”. “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида ташкил этилган таълим тизимининг янги босқичга кўтарилиши, шахснинг маънавий баркамоллигини таъминлайди.

Албатта, Келажак бугундан бошланади, соғлом авлодни тарбиялаш учун соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш ва унга эришиш муҳимдир. Олий ўқув юртларида энг аввало инсоний самимий муносабатларни қарор топтириш, ёшларда ватанпарварлик руҳини рағбатлантириш, она юртига, унинг қадриятларига садоқат ҳиссини шакллантириш аввало соғлом авлод мафкурасининг устувор йўналиши сифатида қаралиши ва амалиётда ўз ифодасини топиши лозимлиги доимо барчамизнинг эътиборимизда бўлишини тақозо этади.

7 йил олдин академиянинг 1-курсига чексиз хаяжон билан қадам қўйган битирувчи талабалар олқиш-у, юқори даражага лойиқ бўлган шифокорликдай табаррук касб эгалари, етти йиллик бакалавр йўналишини тамомлаб, диплом олиш арафасида 2018 йилнинг 8 январида тиббий педагогика ва тиббий профилактика факультетларининг битирувчи талабалари билан Тошкент тиббиёт академиясига қарашли академик лицейлар мажлислар залида Тошкент тиббиёт академиясининг 2017-2018 ўқув йили битирувчиларига бағишланган тантанали маросим ташкил этилди.

Ҳидоятов Кароматулло (Тиббий педагогика факультети) – Тиббиёт  барча фанлар орасида энг мукаммал ва қизиқарлиси бўлиб, тиббиёт деганда, авваламбор инсон кўз олдига оппоқ либос кийган ва мухтож одамлардан ўз ёрдамини аямайдиган, кўнгли ҳам оқхалатдек беғубор инсонлар гавдаланади. Ҳаттоки, кичкинагина болакайлардан «Катта бўлсанг ким бўласан?» – деб сўрашса, кўпчилиги «Доктор бўламан!»- деб жавоб беришади. Мана шундай жажжигина болакайлар каби менинг ҳам беғубор орзуларимдан бири “доктор” бўлиш эди. Мана етти йил ҳам ўтди ва мен медицина илмини эгаллашдаги биринчи тўсиқни енгиб ўтдим дея бемалол айта оламан. Бунинг учун Мамлакатимиз Президентига, Тошкент тиббиёт академиясининг профессор-ўқитувчиларига ва ота-онамга чексиз миннатдорчилик билдираман.

Ёшлигимдан шифокор бўлишга қизикқанман ва ҳаракат қилганман. Мактабни аъло баҳоларга тугатиб, Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга қабул қилиндим, – дейди тиббий педагогика факультетининг битирувчи талабаси Йигиталиев Алишер. Гарчанд жудаям қийин бўлсада, шу соҳни танлаганимдан ҳеч афсусланмайман. Шу ўринда мен, Тошкент тиббиёт академиясининг кичик курс талабалари ва абитуриентларга етти йиллик тажрибамдан келиб чиқиб, қуйидагича тавсия бермоқчи едим: Азиз талабалар! Барча фундаментал фанларни чуқур ўзлаштиришингизни ва уларни амалиёт билан биргаликда олиб боришларингизни, чет-тилларини, айниқса, инглиз ва рус тилларини мукаммал ўрганишни тавсия қиламан. Шу билан бир қаторда нафақат Академияда, балки, дунё миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий конференциялар ва спорт анжуманларида фаол қатнашишларингизни маслаҳат бераман.

Ёрқин тафаккурли ёшлар нафақат, Тошкент тиббиёт академиясининг, балки, мамлакатимиз ёшларининг – асосий қисмини ташкил эгганлиги, улардаги интилиш ва шижоат хукуматимизни келажак сари элтувчи янгидан янги қарор-лойиҳалари, фармонлар, дастурлар ишлаб чиқишига ундаган бўлса ажаб эмас.

Шундай яратилган шарт-шароит, имкониятлар ҳаммаси келажакда халқимиз ҳизматига шай, бўлғуси саломатлик посбонлари, врач-шифокорларга бўлган юксак эътибордан далолатдир. Бу даргоҳда олиб борилаётган таълим ислоҳоти – албатта таракқиёт босқичлари сари юзланжак. Бундай соғлом муҳитда тарбия топган ёш авлод эса-шубҳасиз баркамол инсон бўлажак.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan