Казан шаҳридаги халқаро инновацион форум

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими 2018 йил 28 февралдан 1 мартга қадар Казан шаҳрида (Россия) “Самарали бошқарув тизимлари: сифат, инновациялар, таълим” номли халқаро илмий-амалий форум бўлиб ўтишини маълум қилади.

Тошкент тиббиёт академияси ва В.Г.Тимирясов номидаги Казан инновацион университети ўртасидаги ўрнатилган ҳамкорлик доирасида барча манфаатдор вакилларни ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф этади.

Мазкур форум ташкилотларни ривожлантириш учун ижтимоий йўналтирилган инновацион йўналишларни топишга қаратилган.

Форумнинг мақсади замонавий бошқарув технологияларини ўқитишнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини муҳокама қилишга қаратилган.

Мазкур тадбирнинг асосий йўналишлари: бошқарувнинг самарали тизимлари, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш стратегияси, инновациялар барқарор ривожланишни таъминловчи омил сифатида, давлат бошқарувини рақамлаштириш, меҳнат самарадорлигини ошириш йўллари, барқарор ривожланишда таълим ва фан масалалари ва бошқалар.

Форумнинг алоҳида блоки: “Тиббиёт ва соғлиқни сақлашда инновацияларнинг қўлланилиши амалий тамойиллари” бўлиб, унда тиббий таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этиш масалаларига қаратилган.

Академия вакилларининг ушбу тадбирда иштирок этишлари Ўзбекистон Республикасида 2018-йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишланганлиги сабабли долзарб ҳисобланади.

Қизиқиш уйғотганларни 2018 йилнинг 5 февралига қадар қуйидагиларни ТТА Халқаро бўлимига тақдим этишлари сўралади:

  1. Форумда штирок этиш учун ариза;
  2. Хисобот (доклад) ёки мақоланинг матни.

Қўшимча маълумот учун +998(71) 2148291 номери орқали биз билан боғланинг.

                                                                  ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan