«Касалликлар лабиринти» халқаро талабалар олимпиадаси (2018 йил 17 апрель)

И.М.Сеченов номли Москва Биринчи давлат тиббиёт университети халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган одам патологияси ва молекуляр биологияга бағишланган талабалар халқаро олимпиадасига таклиф қиламиз, олимпиада 2018 йилнинг 17 апрель Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

Олимпиадада тиббиёт олийгоҳларининг 3-6 босқич талабалари қатнашишлари мумкин.

Олимпиада доирасида тиббиётнинг жадал суръатлар билан ривожланиб келаётган биомолекуляр генетика ҳамда  патологиянинг долзарб масаларарига оид мунозаралар бўлиб ўтади, ундан ташқари анжуман доирасида тиббиётнинг долзарб масалаларига бағишланган мастер класс ва маърузалар ўтказилиши ташкиллаштирилгандир.

Анжуманда иштирок этиш истагада бўлганлар 2018 йилнинг 24 февралига қадар ТТАнинг Халқаро алоқалар бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз.

         Қўшимча маълумот учун:

+99871 214-82-91

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan