Латвияда таълим ва илмий изланишлар ўтказиш стипендияси учун танлов

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими Латвия Республикаси таълимни ривожлантириш агентлиги томонидан Латвия олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йилида таълим олиш ва илмий изланишлар учун стипендия танлови ўтказилиниши ҳақида ҳабар беради.

Таълим стипендиялари танловига ариза топшириш пайтида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида бир академик ўқув йилини якунлаган талабалар ариза топширишлари рухсат этилади.

Илмий изланишларни ўтказиш учун стипендияларга ариза топширишга рухсат фақат илм-фан ва таълим бериш муассасаларининг академик/илмий ҳодимларига берилади.

Стипендия олиш учун ариза топширишнинг сўнгги муддати 2018 йил 1 апрель.

Таълим дастури ва ҳужжат топшириш шартлари билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин www.viaa.gov.lv .

Ўз муддатида мурожаат қилганларга Халқаро алоқалар бўлими, барча ТТА вакилларига зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва танловда қатнашиш учун ариза топшириш масалаларида яқиндан ёрдам беришга тайёр.

Қўшимча маълумотлар учун Халқаро алоқалар бўлимига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат этишингиз мумкин. +998 71 214-82-91

 ТТА Халқаро алоқалар бўлими.

 

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan