Доброхотов ўқишлари, учинчи фанлараро конференция. (2018 йил октябр Доғистон, Россия).

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими хабар беради : барча ТТА вакиллари  Доғистон, Россияда Доғистон давлат тиббиёт университетининг асаб касалликлари, тиббиёт генетикаси ва нейрохирургия кафедрасининг асосчиси Михаил Доброхотов таваллудининг 140 йиллигига бағишланган Доброхотов ўқишлари учинчи фанлараро конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция Доғистон давлат тиббиёт университетида 2018 йил октябр ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Конференция ишида нейрология фанларининг кенг тармоқли масалалари кўриб чиқилади.

Шу жумладан, неврология касалликларини даволашнинг замонаваий усуллари, асаб тизими касалликларини даволашнинг янги тамойиллари, профилактиканинг самарали усуллари,невралогия таълими ва мактабларининг тарихи мавзусида тадбирлар бўлиб ўтади.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад ёш олимлар, талабалар ва ўқитувчиларни илмий изланиш фаолиятларини активлаштириш,  уларнинг илмий дунёқарашларини ва ҳар хил илмий юналишларнинг ўзаро боғлиқлигини англашга ёрдам бериш, долзарб маълумотлар билан алмашиниш, ёшларнинг инновацион потенциалини аниқлаш ва ривожлантириш.

Ушбу конференцияда Тошкент тиббиёт академиясининг талабалари ва ёш олимларининг иштирок этиши чел эл тиббиёт таълими вакилларининг малакаси билан алмашинув ўтқазишга, ўзларининг илмий изланишларини таклиф қилиб бошқа қатнашувчиларнинг илмий амалий ютуқлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Конференцияда иштирок этиш истагани билдирганлар 2018 йил
1 июнга қадар ТТАнинг Халкаро алоқлар бўлимига мурожат этишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефонга мурожаат этишингиз мумкин. +99871 214-82-91

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan