Ғарбий Қозоғистон Давлат Тиббиёт Университетининг талабалар илмий жамиятининг 60 йиллигига бағишланган илмий анжумани ўтказилади

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими ҳабар беради: 2018 йил 25 апрель Оқтобе, Қозоғистонда Марат Оспанов номли Ғарбий Қозоғистон Давлат Тиббиёт Университетинанг Талабалар илмий жамиятининг
60 йиллигига бағишланган 58 Талабалар Илмий Анжумани бўлиб ўтади.

         Илмий анжуман тиббиёт фанларининг кўплаб соҳаларига бағишланган бўлиб шу жумладан ёш олимлар фундаментал фанда, ёш олимлар клиник фанларда, Экспериментал тиббиёт, Морфология, Физиология, Экология, Гигиена, Хирургик касалликлар номли мавзуларга ва яна бир қатор клиник фанларга боғишланади.

Анжуманда иштирок этиш ниятида бўлган талабалар Халқаро алоқалар бўлимга 25 мартга қадар ариза ва мақола билан мурожаат этишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун: +998 71 214-82-91.

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan