ОЁҚ СУЯКЛАРИНИ ШИКАСТЛАНИШЛАРИ

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ
ТРАВМАТОЛОГИЯ-ОРТОПЕДИЯ, ХДЖ ВА НЕЙРОЖАРРОХЛИК КАФЕДРАСИДА
“ОЁҚ СУЯКЛАРИНИ ШИКАСТЛАНИШЛАРИ” МАВЗУСИДА
КАФЕДРА КАТТА ЎҚИТУВЧИСИ У.Х.СУВОНОВ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН
ОЧИҚ АМАЛИЙ ДАРС.

Қатнашдилар: кафедра мудири И.Э.Хужаназаров, проф.С.У.Асилова, проф.Г.А.Алиходжаева, доц.Ж.А.Норчаев, Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири А.А.Жаббаров, тиббий педагогика факультети декан муовини Б.Н.Тавашаров, Факультет ва Госпитал жаррохлик кафедраси асс.С.К.Матмурадов, ассистентлар: А.В.Югай, Б.С.Турдибеков, Ж.Р.Ашрапов, Б.А.Бобоев, Ш.Н.Ташматов, Ш.Ж.Казаков, А.А.Косимов, талабалар ва магистрлар.

Очиқ дарс соат 08.30 да 1-сон Республика Клиник Шифохонасини травматология-ортопедия бўлимида тиббий-педагогика факультети Травматология –ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедрасида Травматология-ортопедия фанидан тиббий-педагогика факультети 4 курс 404С гурух талабаларига “Оёқ суякларини шикастланишлари” мавзусида бошланди.

Очиқ амалий дарсни кафедрани катта ўқитувчиси У.Х.Сувонов ўтказди.

Дарс хронометраж асосида олиб борилди. Талабалар давомати текширилди, дарсда барча талабалар қатнашаётганлиги қайд қилинди. Машғулотнинг кириш қисмида У.Х.Сувонов мавзунинг долзарблиги ва клиник амалиётдаги ахамияти хақида тушунча берди. Талабаларнинг мавзу бўйича мустақил тайёргарликлари билимлари “Айлана стол” интерфаол усули билан текширилди. Талабаларнинг қонспектлари кўриб чиқилди. Дарс назарий ва амалий қисмлардан (40/60 ) иборат бўлиб, назарий билимларни ўзлаштириш ва мустахкамлаш учун янги педагогик технологиялар: “Балиқ скелети”, “Кластер”, “SWOT-тахлили” интерфаол усуллардан фойдаланилди.

Машғулотнинг амалий қисмида ўқитувчи бошчилигида мустақил ишлаш,  кичик гурухларда ишлаш, “Кейс стади”, дискуссия – ўқитиш шакллари орқали тематик беморлар кўрилди, уларнинг касаллик тарихи, даволаш режаси, тавсия варакаси тахлил қилинди ҳамда амалий кўникмалар ўзлаштирилди. Мавзуга оид вазиятли масалалар ва тест ечиш орқали талабаларнинг ўзлаштириш даражаси назорат қилинди. Машғулот якунида талабалар рейтинг тизими асосида баҳоланди ва рейтинг бали талабаларга эълон қилинди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan