Сибирь давлат тиббиёт университети тиббий-биология факультети декани, профессор С.Гусакова иштирокида “айлана” стол.

2018 йил 28 апрель санасида Тошкент тиббиёт академиясида тиббий-биология факультети фаолиятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш “айлана” стол бўлиб ўтди.

Ушбу йўналишдаги илғор тажрибани намойиш этиш мақсадида, ТТА ҳалқаро хамкорлик доирасида Россия Федерациясининг Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Сибирь давлат тиббиёт университети (СибДТУ) тиббий биология факультети декани, профессор Гусакова Светлана Валерьевна ташриф буюрди.

Маълумот учун: Сибирь давлат тиббиёт университети Россия Федерациясининг кўҳна тиббий таълим даргоҳларидан бири саналади. Университетга 1888 йилда асос солинган бўлиб, Томск Императорлик университетининг тиббиёт факультети сифатида шаклланган.  Россиянинг энг яхши тиббиёт университетларининг биринчи учталигидан ўрин олган.
Тиббий биология факультети 1975 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда ушбу йўналишнинг илғор пешқадами ҳисобланади.

         Учрашувда ТТАдан: илмий ишлар бўйича проректор Ф.Азизова, тиббий-профилактика факультети декани Ф.Саломова, даволаш факультети декани Б.Холматова, олий малакали ҳамшира факультети декани Ш.Бакиева, нормал ва патологик физиология кафедраси мудири Б.Ирискулов,  тиббий ва биологик кимё кафедраси мудири М.Кульманова, информатика ва биофизика кафедраси мудири М.Базарбаев,  микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири З.Нурузова,  фармакология кафедраси мудири М.Аллаева ҳамда тиббий ва биологик кимё кафедраси профессори Р.Иноятова.

Ушбу тадбир давомида тиббий биология факультети фаолиятига бағишланган масалалар кўрилди. СибДТУ факультетининг тузилмаси ўрганилди, ўқув режаси ва ўқитиш услублари билан танишилди.

Музокара доирасида, қатнашчилар ушбу йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида батафсил муҳокама қилишди.

“Айлана” стол якунига кўра, томонлар, тиббий-биология йўналишида ўқув режалари ва таълим услубларини алмашиниш ҳақида, икки ОТМ профил кафедрали ўртасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро таълим ўқув тадбирларини ўтказишга келишинди.

Ушбу руҳдаги учрашувларни ўтказиш тиббий таълимни ривожлантиришга, хорижий ҳамкор тиббиёт муассасаларининг тажрибасини ўрганиш ТТА факультетлари ва профил кафедраларнинг ўқув услубий фаолиятини яхшилашга замин бўлади.

         ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan