“Бунданг Часенг” кўп тармоқли тиббиёт маркази делегациясининг Тошкент тиббиёт академиясига ташрифи

Тошкент тиббиёт академиясининг хорижий тиббиёт муассасалари билан хамкорликни ривожлантириш ва таълим жараёнига етакчи хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш ишлари доирасида 28 июл 2018 йили Тошкент тиббиёт академиясига “Бунданг Часенг” кўп тармоқли тиббиёт маркази делегацияси ташриф буюрди.

Маълумот учун: “Бунданг Часенг” тиббиёт маркази Корея Республикасининг Сувон шаҳридаги етакчи тиббиёт муассасаларидан бири. Тиббиёт ходимларни сони 218 нафарни ташкил этади, жами 623 та койка (ётоқ) мавжуд. Муассаса 26 та бўлим, 13 та марказдан иборат. Клиника юқори даражада ривожланган тиббий асбоблар (МРТ, ПЭТ-КТ, 3-D ангиография, КТ ва бошқалар) билан жиҳозланган. Марказнинг энг ривожланган йўналишлари урология ва нейрохирургия ҳисобланади.

ТТА раҳбариятининг “Бунданг Часенг” тиббиёт маркази билан бўлиб ўтган музокараларида ТТА талабаларининг назарий ва амалий ўқув жараёнига “Бунданг Часенг” тиббиёт маркази етакчи мутахассис ва профессорларини жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув сўнгида Тошкент тиббиёт академияси ҳамда “Бунданг Часенг” кўп тармоқли тиббиёт маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ташриф чоғида, ТТА Урология кафедраси профессор-ўқитувчилари билан учрашув ташкил этилди, сўнг магистрлар ва кафедра ўқитувчилари учун «Современные методы диагностики и лечения доброкачественной гиперплазии предстательной железы» мавзусида маъруза ташкил этилди.

Шунингдек, ТТА Урология кафедраси мутахассислари ҳамда магистрлари иштирокида “Бунданг Часенг” тиббиёт маркази етакчи урологлари простата аденомаси лазер энуклеация жаррохлик амалиёти бўйича маҳорат дарси олиб бордилар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида ташкил этилган ушбу ташриф урологияда замонавий ускунадан фойдаланиш бўйича амалий тажриба алмашишга, шунингдек, ТТА магистрантларига илғор хорижий диагностика амалиёти ва урологик касалликларни даволаш билан танишишга ёрдам берди.

ТТАда таълим жараёнига етакчи хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.

 ТТА халқаро ҳамкорлик бўлими

Фотолавхалар:

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan