ЭЪЛОН: 2018 йил 2-3 октябр кунлари Тошкент тиббиёт академиияси Фарғона филиалида «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш.

2018 йил 2-3 октябр кунлари Тошкент тиббиёт академиияси Фарғона филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 2- февралдаги ПФ-5325 сонли Фармони ва ТТАнинг 2018 йил 19 апрелдаги 223 сонли буйруғи ижросини таьминлаш юзасидан ТТА Хотин-қизлар кўмитаси, ТТА Фарғона филиали Хотин-қизлар кўмитаси, Маънавият ва маърифат бўлими ва тиббий профилактика факультети деканати ҳамкорликда филиалнинг фаоллар залида талаба қизлар ва профессор – ўқитувчи аёллар билан жонли мулоқот асосида тадбир ташкил қилдилар. Қатнашувчилар – жами 150 нафар. Тадбир жараёнида қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланди:

1.»Соғлом оила – жамият таянчи»-маърузачи Фарғона филиал ХҚҚ раиси Маматкулова М.Т.

2.»Тарбия оиладан бошланади»- маърузачи ТТА ХҚҚ раиси Рахманова Л.К.

3.»Спорт – гўзаллик тимсоли» – маърузачи тиббий – профилактика факулътети декани Норматова Ш.А. Тадбир сўнггида ҳар бир маъруза бўйича талаба қизлар ва ўқитувчи аёллар билан қизиқарли мунозаралар бўлди. Маърузачилар қизларни оилага тайёрлаш масалалари бўйича ҳам ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар. Тадбир жонли мулоқот асосида таассуротларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan